Sayt test rejimida ishlamoqda

Бегимқулов Беҳзод Ураловичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўрта толали ғўзанинг географик узоқ дурагайларида белгилар бўйича босқичма-босқич якка танловнинг самарадорлиги», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Qx446.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Паридун Шукурович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: ғўзанинг «С-2612» нави (№NАР 00188, 01.07.2015 й.). Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2019 йил 18 декабрдаги 01-11/2529-сон хулосаси.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: ғўзанинг «С-2615» нави (№NАР 00189, 01.07.2015 й.). Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2019 йил 18 декабрдаги 01-11/2529-сон хулосаси.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўрта толали ғўзанинг жўғрофий узоқлашган дурагайларида комплекс белгилар бўйича эмас балки якка белги бўйича селекция ишларини босқича-босқич олиб бориб ҳамда якка танлов оилаларини тўлиқ ўрганган ҳолда тезпишар, тола чиқими ва сифати юқори бўлган, вилтга чидамли бошланғич селекцион ашё яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
босқичма-босқич якка белги бўйича танлов ишларини самараси аниқланган;
ғўза оилалари ичидаги ўзгарувчанлик ва оилалар орасидаги ўзгарувчанлик билан таққослаб ўрганилган;
кескин чиқитга чиқариш самараси аниқланган;
тадқиқотларнинг сўнгги босқичида олинган F5 дурагайларнинг вилт билан зарарланганлиги ўрганилган;
вилтга чидамли бўлган С-2612 ва С-2615 ғўза навлари яратилган;
босқичма-босқич коррелятив боғланиш ўзгариши кузатилган;    
якка белги бўйича босқичма-босқич якка танлов услуби орқали ҳар бир оиланинг авлоди максимал ҳолда ўрганилган ва бу ҳолатни биринчи маротаба қўлланилиши дурагайлар сонини камайтиришга олиб келган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Босқичма-босқич якка белги бўйича танлов ишларини самараси йўналишида олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
ғўзанинг янги яратилган “С-2612” нави Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида Сурхон агро участкасида суперэлита уруғлари 10 га майдонда ва вилоят бўйича R-1 уруғлари 480 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 17 сентябрдаги 02/020-2383-сон маълумотномаси) Натижада мазкур нав республикамиз шароитида эртапишар навлардан ҳисобланиб, синов йилларида вегетация даври давомийлиги 105–110 кунни ташкил этган. Кўсак йириклиги 7,0–7,5 грамм, маҳсулдорлиги 70–80 грамм, тола чиқими 37–38 фоиз, тола ҳосилдорлиги 11–13 ц/га, тола узунлиги 1,16–1,18 дйюм, микронейри 4.3–4.4, Вилт касаллигига бардошлилиги юқори, ҳосилдорлиги 45–55 ц/га ни ташкил қилган;
ғўзанинг янги яратилган “С-2615” нави Наманган вилоятининг Уйчи туманида ДНС шахобчаларида ишлаб чиқариш синовидан ўтган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 17 сентябрдаги 02/020-2383-сон маълумотномаси). Натижада мазкур нав республикамиз шароитида вилт касаллигига бардошли навлардан ҳисобланиб, синов йилларида вегетация даври давомийлиги 115–118 кунни ташкил этган. Кўсак йириклиги 6,0–6,5 грамм, маҳсулдорлиги 60–70 грамм, тола чиқими 36–38 фоиз, тола ҳосилдорлиги 10–12 ц/га, тола узунлиги 1,15–1,17 дйюм, микронейри 4.3–4.5, вилт касаллигига бардошлилиги юқори, ҳосилдорлиги 40–45 ц/га ни ташкил қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish