Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавлонова Насиба Умаровнанинг
фалсафа доктори диссертацияси (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «G.hirsutumL.турига мансуб навлар селекциясида беккросс дурагайлаш орқали сув танқислигига бардошли селекцион ашёлар яратиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Qx121.
Илмий раҳбар: Мадартов Бахром Кувандикович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc. 27.06.2017.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Наримонов Абдужалил Абдусамадович қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Амантурдиев Алишер Балкибаевич қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: G.hirsutumL. турига мансуб навлар селекцияси учун беккросс дурагайлаш усули орқали яратилган ғўза оилаларида айрим қимматли хўжалик белгиларининг ўзгарувчанлиги ва шаклланишини мақбул суғориш тартиби ва сув танқислиги шароитида қиёсий тадқиқ қилиш ва уларнинг генетик жиҳатдан бойитилган селекцион ашёларни яратишдаги самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор G.hirsutum L. турига мансуб навлар селекциясида турли суғориш тартибларида беккросс дурагайлашнинг самарадорлиги аниқланган;
G.hirsutum L. турига мансуб навлар бўйича турли суғориш тартибларида кўп мартали беккросс дурагайлаш услубини қўллаган ҳолда ўрта толали ғўзанинг сув танқислигига бардошли, бойитилган генотипга эга янги оила,тизмалари яратилган;
кўп мартали беккросс дурагайлаш орқали яратилган оилаларнинг беккросс дурагайлашдан олинган оилаларга нисбатан тезпишар, вилтга бардошли, толасининг сифат кўрсаткичлари юқори бўлганлиги ва бу кўрсаткичларнинг барқарор сақланиши аниқланган;
кўп мартали беккросс дурагайлаш усули дурагай оилаларнинг хўжалик белгиларида намоён бўладиган айрим салбий коррелятив боғлиқликларни бартараф этишда самарадор эканлиги, шу йўл билан белгиларнинг ижобий мажмуига эга ашёлар ажратиб олиш имконияти юқори эканлиги илмий асосланган;
турли суғориш тизимларида беккросс дурагайлаш асосида илк бор қимматли хўжалик белгилари ижобий, жумладан, тола узунлиги юқори, ҳосилдор ва вертицеллёз вилтга бардошли янги Т-21-23/18, Т-85-86/18 тизмалари, сув танқислиги ва вертициллёз вилтга  бардошли, юқори ҳосилдор, тезпишар ва толаси узун бўлган ўрта толали ТошДАУ-130 ғўза нави яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
G.hirsutum L. турига мансуб навлар селекциясида беккросс дурагайлашнинг самарадорлигини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
беккросс дурагайлаш асосида генетик жиҳатдан янги, сув танқислигига бардошли, тезпишар, тола чиқими юқори, ҳосил суръати юқори бўлган янги Т-21-23/18 ғўза тизмаси яратилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 12 сентябрдаги 02/020-2279-сон маълумотномаси). Натижада тизма бўйича андоза С-6524 навига нисбатан 4,0-4,5 ц/га юқори ҳосилдорликка ва 1-3 кунга тезпишарликка эришилган;
беккросс дурагайлаш усулида сув танқислигига ва вертицеллёз вилтга бардошли, бир дона кўсакдаги пахта вазни, 1000 дона чигит вазни ва тола чиқими юқори бщлган Т-14-16/18, Т-85-86/18 янги тизмалари яратилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 12 сентябрдаги 02/020-2279-сон маълумотномаси). Натижада қимматли хўжалик белгилари мажмуига эга бўлган янги тизмалар селекция жараёнларида фойдаланиш учун бошланғич ашё сифатида тавсия этилган;
беккросс дурагайлаш асосида юқори маҳсулдор, тезпишар, вертициллёз вилтга бардошли, тола чиқими юқори, ҳосил бериш суръати юқори бўлган ТошДАУ-130 янги ғўза нави яратилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 12 сентябрдаги 02/020-2279-сон маълумотномаси). Натижада ушбу нав Тошкент вилояти Юқори-Чирчиқ нав синаш участкасига навдорлигини баҳолаш учун қабул қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish