Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилдиев Ўткир Олланазаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Узумни уруғсиз йирик ғужумли навлари юкламаси ва ўғитлаш меъёрини ҳосил сифатига таъсири», 06.01.07–Мевачилик ва узумчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Qх181.
Илмий раҳбар: Файзиев Жамолиддин Насирович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Кайимов Абдухалил Кайимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Мирзохидов Бахтиёр Джалилович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: узумнинг уруғсиз йирик ғужумли истиқболли навлари ҳосидорлиги ва сифатини ошириш учун энг мақбул ток тупи юкламаси ва минерал ўғитлаш меъёрини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор йирик ғужумли истиқболли узум уруғсиз навларининг агробиологик хусусиятлари, ўсиши ва ривожланишида туп юкламасининг роли асосланган;
узумнинг уруғсиз йирик ғужумли навлари ҳосилдорлиги ва сифат кўрсаткичларини куртак юкламасига корреляцион боғлиқлиги исботланган;
минерал ўғитлар меъёрининг узум уруғсиз йирик ғужумли навларининг  ўсиши ва ривожланишига таъсири исботланган;
йирик ғужумли узумнинг уруғсиз навлари ҳосилдорлигини оширувчи, узум бошининг механик хусусиятлари ва ғужум шарбатининг кимёвий таркибини яхшиловчи минерал ўғитлар беришнинг мақбул меъёри аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Узумнинг уруғсиз йирик ғужумли навларининг ток тупи юкламаси ва минерал ўғитларнинг энг мақбул меъёрларини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун «Тошкент вилояти шароитида токзорлардан юқори ҳосил олишда амалга ошириладиган агротехник тадбирлар бўйича тавсиянома» ҳамда «Хатирчи тумани шароитида токзорлардан юқори ҳосил олишда амалга ошириладиган агротехник тадбирлар бўйича тавсиянома» ишлаб чиқилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 3 октябрдаги 03/030-115-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияномалар фермер хўжаликлари токзорларида юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда қўлланма сифатида хизмат қилган;
узумнинг уруғсиз йирик ғужумли навлари юкламасининг ҳосил сифатига таъсири ишланмаси Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги «Мумто-Маҳал Суннатулло» фермер хўжалигида 1,8 гектар, «Назарбой Маматқулов узумзори» фермер хўжалигида 2,9 гектар, Тошкент вилояти Паркент туманидаги «Хисорак Хасан-Хусан» фермер хўжалигида 4,9 гектар, жами 9,6 гектардан ортиқ майдонда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 3 октябрдаги 03/030-115-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида анъанавий 100 куртак юкламаси 120 куртаккача оширилганда уруғсиз йирик ғужумли навлардан 34,3–40,5 центнергача қўшимча ҳосил олиниб, иқтисодий самарадорлик ўртача гектарига 12 млн. сўмга ортган;
узумнинг уруғсиз йирик ғужумли навларини ўғитлаш меъёрининг ҳосилдорлик ва ҳосил сифатига таъсири ишланмаси Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани Бобур қишлоғи “Назарбой Маматқулов узумзори” фермер хўжалигида 2 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 3 октябрдаги 03/030-115-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида анъанавий N120P90К30 ўғитлаш меъёри N160 P120 К40 меъёргача оширилганда ҳосилдорлик гектарига 228,7 центнердан 265,5 центнергача ошган. Бунда ишланма асосида олинган 36,8 центнер қўшимча ҳосил ҳисобига иқтисодий самарадорлик гектаридан 11 млн. 40 минг сўмга ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish