Cаттаров Тимур Фархадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўкрак бези саратони билан оғриган беморларнинг психологик хусусиятлари ва психотерапевтик ёрдамни такомиллаштириш», 19.00.04–Тиббий ва махсус психология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib591.
Илмий раҳбар: Ибодуллаев Зарифбой Раджабович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази, DSc.30.05.2018.Tib.69.01.
Расмий оппонентлар: Алимов Улугбек Худоярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Голиб Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сут бези саратони билан касалланган аёлларнинг психологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда психотерапевтик усулларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сут бези саратони билан касалланган аёлларнинг шахсий хусусиятлари, руҳий ҳолати ҳамда стрессни енгиш хулқ-атворнинг ўзаро узвий боғлиқлиги исботланган;
сут бези саратони билан касалланган аёлларда клиник белгилардан даволаш босқичида, шахс хусусиятлари ва ўтказган стресс билан боғлиқ ҳолда ваҳима-депрессив бузилишлар устунлик қилиши аниқланган;
касаллик билан боғлиқ бўлган интенсив аффектив кечинмалар аёлларнинг ижтимоий ҳолатига боғлиқлиги аниқланган.
қийин ҳаётий вазиятлар билан енгиш стратегиялари, хасталик вазияти билан специфик когнитив стратегиялари ва ресурсларнинг хусусиятлари очиб берилган;
сут бези саратони билан касалланган аёлларнинг даволаш чоралари мажмуасига психотерапевтик тадбирларнинг киритилиши жарроҳлик даволашнинг самарадорлигига таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўкрак бези саратони билан касалланган беморларнинг психологик хусусиятлари ва уларга психотерапевтик ёрдамни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Онкологик беморларда копинг-стратегияларни аниқлаш сўровномаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 11 декабрдаги 8н-д/270-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома нохуш психологик ҳолат ривожланишининг юқори хавфи бўлган шахсларни аниқлаш самарадорлигини такомиллаштириш имконини берган;
кўкрак бези саратони билан касалланган беморларнинг психологик хусусиятлари ва уларга психотерапевтик ёрдамни такомиллаштириш сифатини яхшилашнинг самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳри ва Бухоро вилояти филиаллари фаолиятига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 25 майдаги 8н-з/81-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши фертил ёшидаги аёллар орасида сут бези саратонининг олдини олиш, касалликни ва беморларда касалликнинг таҳлика омилларини бартараф этишда психологик муҳитини яхшилашда копинг-стратегиясини аниқлаш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.