Sayt test rejimida ishlamoqda

Сатторов Анвар Эргашовичнинг
фалсафа доктори (PhD) дисертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак жисмоний маданият ўқитувчиларида касбий маданиятни шакллантиришнинг педагогик асослари ва технологиялари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисосолиги (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped370.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Мардонов Шукрулло Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, PhD.28.03.2019.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мелиев Ҳамидулла Абдуллаевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак жисмоний маданият ўқитувчиларида педагогик маданиятни шакллантиришнинг илмий-педагогик асослари, шарт-шароитлари ва технологияларини такомиллаштириш ҳамда улардан олий таълим амалиётида фойдаланишга доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда касбий маданиятни шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ва омилларини касбий эҳтиёжларга мос равишда педагогик рефлекцияга (ўз-ўзини англаш, идрок қилиш, баҳолаш, бошқариш) устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда касбий маданият, педагогик мулоқотини шакллантиришда ўқув материалларини тизимлаштиришнинг дидактик параметрларини, педагогик мулоқот топшириқларини лойиҳалаш, педагогик мулоқот материаллари билан ишлашнинг интерфаол усуллари (интерфаол диктант, виртуал саёҳат, ақлий ҳужум)ни лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда касбий маданиятни шакллантириш технологияси ҳамда “Спорт этикаси ва эстетикаси” мавзусидаги аудиториядан ташқари машғулотларнинг методик таъминотини оптималлаштириш орқали талабаларнинг касбий компетентлигининг ривожланиш даражасини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари такомиллаштирилган;
талабаларда касбий маданиятни таркиб топтиришнинг кўп тармоқли қадриятлар тизими, шахслараро муносабат ва касбий-шахсий  ривожланишдаги ўзгаришларни акс эттирувчи ижтимоий-педагогик фаолиятни ташкил этишга доир интерфаол усуллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши.
Бўлажак жисмоний маданият ўқитувчиларда касбий маданият, педагогик мулоқот компетентлигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
талабаларда педагогик мулоқот компетентлигини такомиллаштиришнинг педагогик-психологик хусусиятлар ва омиллари аниқлашга доир таклиф ва тавсиялар “Спорт этикаси ва эстетикаси” мавзусидаги аудиториядан ташқари машғулотларнинг махсус дастури материаллари жисмоний маданият бакалаврият таълим йўналишининг ўқув режалари ва дастурларига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 28 мартдаги 89-03-1178-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчилар касбий тайёргарлигига қўйиладиган малака талаблари педагогик мулоқот компетенциялар тизими асосида бойитилган;
бўлажак ўқитувчиларда педагогик мулоқот компетенетлигини такомиллаштириш бўйича ўқув материалларини тизимлаштиришнинг дидактик параметрлари педагогик мулоқот тавсифидаги топшириқларни лойиҳалаш, педагогик мулоқот материаллари билан ишлашнинг интерфаол усулларини такомиллаштиришга доир таклифлардан ПЗ-2017-0927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” (2018-2020 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 28 мартдаги 89-03-1178-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларда педагогик мулоқот компетентлигини ривожлантиришнинг технологик компонентлари мазмуни ва ташкилий-методик асослари такомиллаштирилган;
талабаларда касбий маданиятни таркиб топтиришнинг кўп тармоқли қадриятлар тизими, шахслараро муносабат ва касбий-шахсий  ривожланишдаги ўзгаришларни акс эттирувчи ижтимоий-педагогик фаолиятни ташкил этишга доир таклифлар “Жисмоний маданият назарияси ва методикаси (Жисмоний тарбия тарихи)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 28 мартдаги 89-03-1178-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг касбий билим, кўникма ва малакалари касбий мулоқот компетентлигининг такомиллашишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish