Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурымбетов Тимур Узакбергеновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини диверсификациялаш йўналишлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)», 08.00.04–Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Iqt371.
Илмий раҳбар:  Саматов Ғаффор Аллакулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.I.10.03
Расмий оппонентлар: Назарова Фотима Хакимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алиев Яшнар Эгамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини диверсификациялашнинг йўналишлари ва услубларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини диверсификациялаш йўналишларини белгилаш минтақани ишлаб чиқариш салоҳияти бўйича “шартли ҳудуд”ларга ажратиш асосида такомиллаштирилган;
Қишлоқ хўжалиги вазирлигида “Агробизнес ва маркетинг” бўлимини ташкил этиш асосида қишлоқ хўжалик маҳсулотлар бозорини тартибга солиш ва ягона ахборот тизимини шакллантириш таклиф этилган;
минтақадаги чорвачилик маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган кластерлик фаолиятини аутсорсинг муносабатларини жорий этиш асосида такомиллаштириш асосланган;
Қорақалпоғистон Республикасида ишлаб чиқаришни диверсификациялаш имкониятларидан фойдаланиш ҳисобига қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти қийматининг 2019–2023 йилларгача бўлган прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш услубларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини диверсификациялаш йўналишларини белгилашга оид  асосланган таклиф ва тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 7 октябрдаги 03/027-3077-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Қорақалпоғистон Республикасининг турли ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини самарали ташкил этишни таъминловчи  диверсификациялаш йўналишларини аниқ белгилаш имкони яратилган;
минтақадаги чорвачилик маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган кластерлик фаолиятини аутсорсинг муносабатларини жорий этиш асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 7 октябрдаги 03/027-3077-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Қорақалпоғистон Республикасидаги чорвачилик маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган кластерлар фаолиятида аутсорсингдан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилиб, агросаноат интеграциясининг янада кучайтириш имконияти яратилган;
Қишлоқ хўжалиги вазирлигида “Агробизнес ва маркетинг” бўлимини ташкил этиш асосида қишлоқ хўжалик маҳсулотлар бозорини тартибга солиш ва ягона ахборот тизимини шакллантириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 7 октябрдаги 03/027-3077-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибида қишлоқ хўжалик маҳсулотлар бозорини тартибга солиш ва ягона ахборот тизимини шакллантир иш имконияти яратилган;
Қорақалпоғистон Республикасида ишлаб чиқаришни диверсификациялаш имкониятларидан фойдаланиш ҳисобига қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти қийматининг 2019–2023 йилларгача бўлган прогнози Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 7 октябрдаги 03/027-3077-сон маълумотномаси). Прогноз ҳисоб-китобларга кўра, қишлоқ хўжалиги экинлар майдони бир минг гектарга ошиши қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотини ўртача 6,2273 млрд. сўмга, асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг бир млрд. сўмга ошиши қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотини ўртача 4,5563 млрд. сўмга, қишлоқ хўжалигида банд бўлган аҳоли сонининг бир минг кишига ошиши қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулотини 21,5602 млрд. сўмга ошишига таъсир кўрсатиши асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish