Юлдашева Манзура Акромовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суякни репаратив регенерациясини такомиллаштиришда маҳаллий ва тизимли омилларни механизмларини морфологик баҳолаш», 14.00.02–Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tib739.
Илмий раҳбар: Рахматова Мукаддас Холтаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Гулямов Нориман Гулямович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Миршарапов Уткур Миршарапович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суякни репаратив регенерациясини оптималлаштиришда маҳаллий ва тизимли омиллар таъсири механизмларини морфологик кўрсаткичлари баҳолашни такомиллаштириш иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
морфологик, биокимёвий ва гематологик текширувлар мажмуаси асосида катта болдир диафизининг суяк тўқимасини нуқсонини тизимли равишда суяк кўмиги ва периферик қон хужайралари, нейтрофиллар функционал-метаболик ўзгаришларига таъсири ва механизмлари асосланган;
суяк тўқимаси нуқсони ўрнида грануляцион тўқима динамик ўзгариб, тикланаётганда остеоген, хондроген ва толали тўқима ривожланиши исботланган;
сингандан суяк фрагментлари тикланаётганда уларда сақланиб қолган тузилмалар кайта шаклланиши исботланган;
«Сукцинасол» эритмасини диафизнинг суяк нуқсонини репаратив регенерациясига тизимли ва маҳаллий таъсир этиш механизмлари исботланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суякни репаратив регенерациясини такомиллаштиришда маҳаллий ва тизимли омилларни механизмларини морфологик баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
«Найсимон суяк диафизини нуқсонининг репаратив регенерациясини тажрибада такомиллаштириш усули» бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№IAP 05497). Ушбу усул суякни мукаммал тиклашга, сезиларли асоратлар ва ногиронликни камайишга ва ҳаёт мазмунини тўла тикланишга имконини берган;
«Суяк тўқимасини репаратив регенерациясини такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 октябрдаги 8н-р/426-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома суяк тўқимасини репаратив регенерациясини такомиллаштириш имконини берган;
суякни репаратив регенерациясини такомиллаштиришда маҳаллий ва тизимли омиллар таъсирини механизмларини морфологик баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тез ёрдам илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг Фарғона филиали травматология ва ортопедия бўлимларининг клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 5 декабрдаги 8н-з/217-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этилиши янтар кислота ангиогенез, остеобластлар ихтисосланиш ва остеогистогенезга, катта болдир диафизни суяк нуқсонини тикланишини такомиллаштиришга, яллиғланиш-регенерация жараёнига тажрибада маҳаллий ва тизимли таъсир этиш патогенетик механизмлари асослаш ва шунинг натижасида суяк нуқсони соҳасида бевосита остеогенези ва тикланишда, суякни мукаммал тиклашга, сезиларли асоратлар ва ногиронликни камайишга ва беморларнинг ҳаёт тарзини тўла тикланишга имкон берган