Sayt test rejimida ishlamoqda

Тухсанова Насиба Эсановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ингичка ичак морфометрик параметрларининг меъерда ва которан таъсирида қиёсий тавсифи», 14.00.02–Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib838.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Миршарапов Уткур Миршарапович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедов Шавкат Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ингичка ичак морфометрик кўрсаткичларининг меъёрда ва кўкрак сути оркали ўтган которан таъсиридаги қиёсий тавсифини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
она сути орқали  урғочи каламуш  болаларига ўтган которан таъсирида ингичка ичак давомида унинг тўртала девори 2 та латерал, тутқич ва қарама-қарши тутқич девори ва барча қаватлари қалинлигининг морфометрик хусусиятлари илк марта келтирилган;
постнатал онтогенезнинг ривожланиш даврларида ингичка ичакнинг ҳар бир қавати ва девори которан таъсирида турлича  ўзгаришларга олиб келиши асосланган;
ингичка ичакнинг которан таъсирида лимфоид тузилмалари ва ичак ворсинкалари эпителиал қаватининг ҳужайравий таркибидаги ўзгаришларнинг ёшга боғлиқ ўзгаришлари исботланган;
экспериментал гуруҳдаги каламушларда катта ва ўрта лимфоцитлар сонининг кўпайиши фонида кичик лимфоцитлар улушининг камайиши исботланган;
 тажриба гуруҳидаги каламушларнинг дастлабки муддатларида 30 кунликда ингичка ичакнинг морфометрик кўрсаткичлари, 90 кунликда ёши каттароқ бўлган каламушларга нисбатан анча сезиларли даражада орқада қолиши кузатилиб, бу кимёвий омил таъсирида организмнинг компенсатор ва ҳимоя механизмлари ишга тушиши  исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ингичка морфометрик параметрларнинг меъёрий ва которан таъсиридаги қиёсий тавсифи баҳолаш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
«Постнатал онтогенезда ингичка ичакдаги структур ўзгаришларни аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 8н-р/412-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома которан таъсири остида ошқозон-ичак тизимида, балким бутун организмда кечадиган патологик ҳолатларни самарали профилактикаси ва даволаш тартибини ишлаб чиқишга имкон берган;
Ингичка морфометрик параметрларнинг меъёрий ва которан таъсиридаги қиёсий тавсифи самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг токсикология бўлими ва Бухоро вилояти кўптармоқли болалар тиббиёт марказининг неонатология бўлими клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 28 октябрдаги 8н-з/174-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши ўз вақтида ташхис қўйиш, интоксикация жараёнларининг патогенетик механизмларини хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ошқозон ичак тракти касалликларни даволаш ва олдини олиш усулларини ишлаб чиқиш, аммо хавф гуруҳида бўлган беморларни ажратиш, пестицидлар билан мулоқотда бўлган жойларда, касалликларнинг олдини олиш беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда асоратларни камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish