Sayt test rejimida ishlamoqda

Акрамова Гулзода Гайратуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек популяциясидаги 2-тур қандли диабетда диабет ретинопатияси бўлган эркакларда ACE, VEGF ва TGF генлари полиморфизмини аниқлашнинг клиник аҳамияти», 14.00.03–Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Тib20.
Илмий раҳбар: Акбаров Зоирхужа Сабирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Урманова Юлдуз Махкамовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Бобоев Қодиржон Тўхтабоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қозоғистон тиббиёт узлуксиз таълим университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек популяциясидаги 2-тур ҚД бўлган диабет ретинопатияли эркакларда ACE, VEGF, TGF генлари полиморфизмини аниқлашнинг клиник ва ахборотли аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба ўзбек популяциясидаги деярли соғлом эркакларда VEGF ва TGF ген полиморфизмининг аллеллари ва генотипларининг тарқалиш хусусиятлари аниқланган;
илк маротаба ўзбек популяциясининг 2-тур ҚД бўлган беморларда диабет ретинопатиянинг оғирлик даражасига боғлиқ равишда ACE, VEGF ва TGF ген полиморфизмининг аллеллари ва генотипларининг тақсимланиши исботланган; 
ўзбек миллатига мансуб 2-тур ҚД билан касалланган эркакларда пролифератив диабет ретинопатия ривожланишида VEGF-А генининг  C634G полиморфизми аҳамияти аниқланган;
2-тур ҚД билан оғриган беморларда пролифератив диабет ретинопатия ривожланиш хавфини эрта аниқлашда VEGF генининг С  аллелясини ташувчанлигининг юқори ахборотли қиймати исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Генетик маркерларни ҳисобга олган ҳолда 2-тур ҚД беморларда пролифератив ретинопатия учун хавф омилларини интеграл баҳолаш бўйича  олинган илмий натижалар асосида:
«Диабет ретинопатия: таснифи, ташхисот, даволаш ва ахборотлаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғилиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 17 мартдаги 8н-р/49-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ишлаб чиқиш аҳоли ўртасида генетик тадқиқотларни қўллаш орқали 2-тур ҚД беморларда пролифератив диабет ретинопатиянинг эрта ахборотлашни яхшилаш имконини берган;
VEGF ген полиморфизмини аниқлашнинг клиник аҳамиятини ўрганиш бўйича илмий натижалар Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология тиббиёт марказининг маслаҳат поликлиникаси, Тошкент вилоятининг эндокринологик диспансери клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғилиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 22 октябрдаги 8н-з/208-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш соғлом кишилар орасида 2-тур ҚД билан касалланган беморларда пролифератив диабет ретинопатияни эрта ахборотлаш, асоратлар ривожланиш хавфига мувофиқ равишда профилактика чора-тадбирларини тўғри танлаш имконини берган, бу эса асоратларнинг ривожланиш даражасини  камайтириш, шу билан бирга беморларнинг ҳаёт сифатини яхшиланиш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish