Sayt test rejimida ishlamoqda

Раджабова Зулола Абдухакимовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Герпесвирус инфекцияли ҳомиладор аёлларда туғруқ услубини танлашни патогенетик асослаш (Клиник-морфологик тадқиқот) мавзусидаги 14.00.01–Акушерлик ва гинекология
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Тib11.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.F.29.01. 
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; 
Расмий оппонентлар:Бабаджанова Гулжахон Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Набиев талат Абдувахабович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Республика  ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: клинико-морфологик тадқиқотлар асосида перинатал асоратларни камайтириш мақсадида герпес вируси билан зарарланган ҳомиладор аёлларда туғруқ усулларини танлашни патогенетик асослаш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ретроспектив таҳлил асосида герпес вируси билан зарарланган ҳомиладор аёлларда асоратлар учраш кўрсаткичи, табиати ва перинатал якунлар аниқланди.
биокимёвий тестлар билан биргаликда ускунавий диагностика маълумотларига асосланган холда герпес вируси билан зарарланган ҳомиладор аёлларда она ва ҳомила учун асоратларни олдиндан башорат қилишнинг   қулай мезонлари аниқланди.
герпес вируси билан зарарланган ҳомиладор аёллар йўлдошининг тўлиқ гистоморфологик тавсифи тақдим этилди, герпес вирусининг тез-тез қайталаниши йўлдошнинг метоболик функцияси ва унинг етишмовчилигидаги роли исботланди.
ҳомила аҳволини ва фетоплацентар комплекс  ҳолатини хар тамонлама бахолаш, туғруқ усулини тўғри танлаш учун алгоритми ишлаб чиқилди, бу алгоритмни қўллаш натижасида герпес вируси билан зарарланган ҳомиладор аёлларда ҳомиладорлик, туғруқ, туғруқдан кейинги даврда перинатал асоратлар учраш кўрсаткичини пасайиши исботланди. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Олинган илмий натижалар асосида герпес вируси билан зарарланган ҳомиладор аёлларда ташхислаш ва туғруқни юритиш тактикасининг замонавий мезонлари бўйича: 
“Герпесвирус инфекцияси бўлган ҳомиладор аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни юритишга замонавий ёндашув” ва "Герпетик инфекция: даволаш усулларини оптималлаштириш" услубий қўлланмалари босиб чиқарилди ва жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30.03.2016 йил майдаги 8н-р/41-сон ва  30.03.2016 йил майдаги 8н-р/40-сон маълумотномаси). Бу услубий қўлланмалар герпесвируси билан зарарланган аёлларни ҳомиладорлик даврида олиб бориш, туғруқ якунлари ва туғдириш усулини танлашда юқори тиббий ва ижтимоий самарага эга;
Герпесвируси билан зарарланган ҳомиладор аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни юритиш, туғруқ усулини танлаш бўйича ишлаб чиқилган алгоритмининг қўллаш орқали олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этилди, жумладан, “Тошкент шаҳар тиббий маслаҳат-ташхис маркази” Давлат унитар корхонаси ва Самарқанд шаҳри 4-сон оилавий поликлиникаси клиник амалиётига жорий этилди. Республика Перинатал маркази ва Фаргона перинатал маркази клиник амалиётига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 13 февралдаги 8н-д/36-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши перинатал асоратлар кўрсаткичини пасайтирди ва даволаниш муддатини икки карра қискартириш билан даволаш харажатларини камайтириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришиш имкониятини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish