Тулабаева Рухсора Сайфуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Худойберди Тўхтабоев романларида бадиий психологизм”, 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Fil134.
Илмий раҳбар: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc.27.06.2017.Fil.46.01
Расмий оппонентлар: Қуронов Дилмурод Ҳайдаралиевич, филология фанлари доктори, профессор; Матжонов Сафо, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Худойберди Тўхтабоев асарлари мисолида бадиий психологизм, болалар образи психологияси, ижодкор руҳий олами ва қаҳрамон муносабати каби масалаларни тадқиқ этиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек болалар насрида, хусусан, Х.Тўхтабоев романларида психологизм, психологик таҳлил, психологик тасвир маҳорати масаласи ўрганилган ва бадиий психологизмга доир илмий-назарий хулосалар умумлаштирилган;
Х.Тўхтабоев романларида бадиий психологизм, болалар руҳияти муаммоси, болалар (ўсмирлар) психологиясининг ўзига хос жиҳатлари, болалар ва катталар аро муносабатлар, психологизмни юзага чиқаришда новербал мулоқотнинг ўрни каби масалалар очиб берилган;
Х.Тўхтабоев романларида кексалар психологиясининг болалар психологияси билан уйғун ҳолатда ёритилиши биографик метод талабларидан келиб чиққан ҳолда исботланган;
болалар характерининг турли қирралари, миллийлик хусусиятлари ҳамда бадиийлик жиҳатлари очиб берилган;
уруш даври фожиаларининг болалар руҳиятига таъсири, моддий қийинчиликлар ҳолатида бола руҳиятида юзага келган зиддиятлар таҳлили юзасидан келтирилган хулосалар далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Худойберди Тўхтабоев романларида бадиий психологизм бўйича олинган натижалар асосида:
адиб романларида бадиий психологизмга оид болалар руҳияти, бола образи табиати ва ички олами сингари таҳлил натижаларидан Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган A-1-61 рақамли “Кўриш имконияти чекланган талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича аудиокитоб таъминотини яратиш” (2015–2017 йй.) амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 18 мартдаги 89-03-1066-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек болалар насрида бадиий психологизм, болаларда вербал ва новербал мулоқот шаклининг аҳамияти ҳақида назарий хулосалар чиқарилган;
X.Тўхтабоев романларида бадиий образ тасвирига оид образ психологияси, бола образи қирраларини намоён этувчи жиҳатлар таҳлили натижаларидан Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган A-1-118 рақамли “Алишер Навоий образининг тасвир ва талқинларига оид ўқув қўлланмасини тайёрлаш ва нашр этиш” (2015–2017 йй.) амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 10 июндаги 89-03-2425-сон маълумотномаси). Натижада X.Тўхтабоев романларида бадиий образ тасвири, образ психологияси ҳақида назарий хулосалар чиқарилган;
адиб романларида кексалар психологиясининг болалар психологияси билан уйғун ҳолатда биографик метод натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тасарруфидаги “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти томонидан бажарилган А-1-107 рақамли “ХХ аср ўзбек мумтоз адабиётшунослиги”, “ХХ аср ўзбек фольклоршунослиги антологияларини нашрга тайёрлаш” (2015–2017) мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2019 йил 18 октябрдаги 06-4138-сон маълумотномаси) Натижада Х.Тўхтабоев романларида бадиий психологизм, бадиий адабиётда болалар психологиясининг ўзига хос жиҳатлари каби масалалар ҳақида назарий хулосалар чиқарилган;
болалар характерининг турли қирралари, миллийлик хусусиятлари ҳамда бадиийлик жиҳатларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телеканали томонидан тайёрланиб, эфирга узатилган “Ассалом Ўзбекистон!”, “Ойдин ҳаёт”, “Фикр.уз” кўрсатувларининг сценарийсини ёзишда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телеканалининг 2019 йил 17 апрелдаги 02-13/746-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатувлар орқали болалар адабиёти, хусусан, Х.Тўхтабоев асарларининг бадиий қиммати, мавзу-мундарижасига оид муҳим фикрларни тақдим этишга эришилган.