Sayt test rejimida ishlamoqda

Тешабоев Дилмурод Рахмаджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек тилидаги ҳавола бўлакли синтактик конструкциялар», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Fil1023.
Илмий раҳбар: Мамажонов Алижон, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.27.06.2017.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Маҳмудов Низомиддин Мамадалиевич, филология фанлари доктори, профессор; Усмонова Ҳуринисо Шараповна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: ҳозирги замон тилшунослигида ҳавола бўлакли синтактик конструкцияларга оид муаммоларни тадқиқ этиш ва улар билан боғлиқ масалаларнинг илмий талқинини ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳавола бўлакли синтактик конструкцияларнинг кўрсатиш, белгилаш, сўроқ олмошлари, шунингдек, сифат, сон туркумига мансуб айрим сўзлар ёрдамида шаклланиши ва мазмунан умумга қаратилиши ўзбек тили материаллари орқали очиб берилган;
ҳавола бўлакли синтактик конструкцияларнинг қўшпредикатив ва полипредикатив бирликлар кўринишида намоён бўлиши сўзлашув, бадиий, илмий, расмий ҳамда публицистик услубга хос нутқ бирликлари мисолида исботланган;
ҳавола бўлакли синтактик конструкцияларнинг шаклан кесим, эга, аниқловчи, тўлдирувчи, ҳол предикатив бирлик кўринишида, мазмунан шахс, нарса, белги, ўрин, пайт, тарз, даража-миқдор, натижа каби гуруҳларга бўлиниши асосланган;
ҳавола бўлакли қўшпредикатив ва полипредикатив бирликларнинг монопредикатив бирликлараро деривацион хусусиятга эга бўлиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек тилидаги ҳавола бўлакли синтактик конструкциялар  мавзусидаги тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
ҳавола бўлакли синтактик конструкцияларни ўрганиш бўйича олинган натижалардан психолингвистиканинг назарий масалалари доирасида, нутқ бирликлари қурилишининг психолингвистик тавсифи, матн яратилишида ҳавола бўлакларнинг роли ва ўрнини белгилаш каби масалалар ечимидан А-1-39 рақамли “Ўзбек амалий психолингвистикасини яратиш дастурини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 29 июлдаги 89-03-2838-сон маълумотномаси). Натижада матн яратилишида сўзловчи ва тингловчининг руҳий ҳолати, ўзаро мулоқотга киришишда иштирокчилар шахс хусусиятларининг ёрқин очиб берилиши масалалари илмий далиллар билан бойишига эришилган;
ўзбек тилидаги ҳавола бўлакли синтактик конструкциялар доирасида ишлаб чиқилган таҳлил усулларидан ОТ-Ф-1-100 рақамли “Имконияти чекланган болалар ижтимоий-маданий фаолиятининг бадиий-ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви” номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 29 июлдаги 89-03-2838-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳа доирасида чоп этилган “Шахс ва қадриятлар диалектикаси” номли монографияни тайёрлашда кенг фойдаланилган;
ҳавола бўлакли синтактик конструкциялар бўйичa oлингaн нaтижaлap Фарғона вилoят тeлepaдиoкoмпaнияcининг “Маънавият сарчашмаси”, “Адабий муҳит”, “Қадрият” кўрсатувларида, шунингдек, “Маънавият – қалб кўзгуси” радиоэшиттиришлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбeкиcтoн Миллий тeлepaдиoкoмпaнияcининг 2019 йил 4 июндаги 12-01/59-coн мaълумoтнoмacи). Нaтижaдa ушбу эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish