Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиева Шаҳноза Айбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тилнинг турли сатҳ бирликлари трансформация ва деривацияси», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Fil921.
Илмий раҳбар: Ҳошимовна Шаҳобиддинова Шоҳида, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.27.06.2017.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Мамажонов Алижон, филология фанлари доктори, профессор; Турниязов Бехзод Нигматович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: трансформация ва деривацияни уларнинг умумий ва фарқли жиҳатларни кўрсатиш орқали тавсифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
трансформация ва деривация тилнинг динамик жараёнларига хос, сўз ясалиши, морфологик, синтактик сатҳларда амал килувчи универсал ҳодиса эканлиги исботланган;
сон, келишик, эгалик, нисбат, бўлишли-бўлишсизлик, майл, замон, кичрайтириш, даража, эркалаш, ҳурмат, қарашлилик, ўхшатиш сингари грамматик шаклларнинг морфологик трансформация ҳосил қилиши аниқланган;
иккинчи даражали бўлаклар, ундалмалар, ажратилган бўлаклар, кириш ва киритмалар каби кенгайтирувчи синтактик қурилмаларнинг содда гап трансформаларини ҳосил қилиши асосланган;
изоморфизм қонуниятига мувофиқ лексик деривация қонун-қоидалари синтактик сатҳда ҳам амал қилиши исботланган, депредикация, номинализация ва компрессиянинг дериватив табиати, компрессия қоидасининг қўшма гапларнинг ҳар қайси турида ўзига хос эканлиги ёритилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тилнинг динамикаси жараёнидаги ўзгаришлар, бу ўзгаришларнинг трансформация, деривация каби ҳодисалар орқали амалга ошишини кузатиш тадқиқи асосида:
дунё тилларида тил бирликларининг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш, уларнинг шаклий-мазмуний тузилишидаги трансформацион ва деривацион жиҳатларни аниқлаш, хусусан, тил бирликларининг структур-морфологик, структур-синтактик ва деривацион-семантик жиҳатдан ўрганиш каби масалалар тадқиқида ИТД-1-57.рақамли Ўзбек тилининг татбиғий йўналишларини амалга оширишнинг дастурини ишлаб чиқиш давлат амалий-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 июлдаги 89-03-2652-сон маълумотномаси). Натижада синтактик қурилмаларнинг трансформацион ва деривацион ўзгаришларининг социолингвистик, психолингвистик хусусиятлари очиб берилган;
тилнинг динамикаси жараёнидаги ўзгаришлар, бу ўзгаришларнинг трансформация, деривация каби ҳодисалар орқали амалга ошишини кузатиш, тилнинг турли сатҳларида трансформация ва деривация масаласини ўрганиш, ўзаро қиёслаш ҳамда тавсиф этиш, транспозиция ва деривация, деривация ва сўз ясалашини тилнинг статик ва динамик ҳолатида релевация қилиш, трансформа билан операнд ўртасида зотий боғланишни очиб бериш, трансформация ва деривациянинг тилнинг турли сатҳларидаги амалида изоморфизмни кузатиш каби масалалар тадқиқидан ОТ-Ф8-057 рақамли Ўзбек тилини системавий тадқиқ этишнинг методологик асослари, метод ва принципларини шакллантириш” давлат амалий-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 7 сентябрдаги 89-03-3385-сон маълумотномаси). Бу эса тилнинг систем табиатини аниқроқ очиб беришга, сатхлариаро изоморфик муносабатларни тўлиқроқ тавсифлашга хизмат қилган;
оламнинг миллий манзарасида тилнинг миллий ўзига хослигининг воқеланишидан Андижон вилояти телерадиокомпанияси муҳарририяти томонидан тайёрланган “Маънавият – қалб кўзгуси” кўрсатуви, “Маънавият сарчашмаси”, “Мафтункор диёр”, “Шукрона” эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Андижон вилояти телерадиокомпаниясининг 2019 йил 28 июндаги 20-24/487-сон маълумотномаси). Ушбу хулосалар оламнинг миллий манзарасида тилнинг моҳиятан миллий ўзига хослигини асослашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish