Sayt test rejimida ishlamoqda

Махсумова Ирода Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берувчи фан тармоғи номи): «Болаларда ўткир герпетик стоматитни комплекс даволаш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Tib770.
Илмий раҳбар: Даминова Шахноза Бадриддиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSс.28.12.2017.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Беленова Ирина Александоровна тиббиёт фанлари доктори, профессор, (Россия); Боймуродов Шухрат Абдужалилович  тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Санкт-Петербург давлат университети (Россия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болалардаги ўткир герпетик стоматитни даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оддий герпес вируси ДНКсини молекуляр-генетик текширувлар асосида аниқлаш орқали касалликка ташхис қўйиш имконияти асосланган;
ультратовуш терапиясининг анаэроб микроблар сонини меъёрлаштириб, факультатив флора миқдорини камайтириши ва оғиз бўшлиғи дисбиотик бузилишларини бартараф этишдаги ижобий хусусияти асосланган;
ўткир герпетик стоматитни мажмуавий даволашда ультратовушнинг таъсири оғиз бўшлиғи маҳаллий иммун тизимининг лизоцим, фагоцитоз ва секретор иммуноглобулин А кўрсаткичларининг фаолашувига олиб келиши ва яллиғланиш жараёнлари бартараф этилиши исботланган;
герпетик стоматитни даволаш динамикасида пародонтал ва оғиз бўшлиғи гигиеник индекс кўрсаткичлари РМА, ГИ ишонарли равишда яхшиланиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати тўқимаси регенератор хусусиятларининг фаоллаштирилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Болаларда ўткир герпетик стоматитни комплекс даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Ўткир герпетик стоматитнинг клиник намоён бўлиши ва даволашга янгича ёндашувлар” мавзусида услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 10 майдаги 8н-р/181-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома ЎГСнинг эрта ташхисланишига, уларнинг ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда даволашнинг альтернатив усулларини аниқлашга имкон берган;
“Болалардаги ўткир герпетик стоматитни ташхислаш ва даволаш учун микробиологик ва иммунологик тадқиқотларни қўллаш ” мавзусида услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 10 майдаги 8н-р/182-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома ультратовушли даволаш ёрдамида ўткир герпетик стоматитни комплекс даволаш самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштиришга имкон берган;
ЎГСнинг олдини олиш ва комплекс даволашни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар Тошкентдаги 3-болалар стоматология поликлиникаси, Бухоро вилояти болалар стоматолгия поликлиникаси амалий иши ва клиник фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 ноябрдаги 8н-з/188-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг жорий этилиши болалардаги ўткир герпетик стоматитни ташхислаш усулининг яхшиланишига, даволаш муддатларини қисқаришига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish