Sayt test rejimida ishlamoqda

Шакирова Мунаввара Мухиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эпидемиологик изланишларга асосланган 10 йиллик остеопоротик синишлар эҳтимоллигини аниқлаш усулини ишлаб чиқиш», 14.00.03–Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Тib22.
Илмий раҳбар: Исмаилов Саидганихужа Ибрагимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Шагазатова Барно Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рустамова Умида Мухтаровна, тиббиёт фанлари номзоди, катта илмий ходим. 
Етакчи ташкилот: Қозоғистон тиббиёт узлуксиз таълим университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон учун FRAX моделини яратиш учун асосий ноумуртқавий (сон суягининг проксимал қисми, билакнинг дистал қисми ҳамда елканинг бўйин қисми) остеопоротик синишлар билан касалланиш даражасини аниқлаш ҳамда остеопорозни ташхислаш алгоритмини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба сон суяги проксимал қисми остеопоротик синишининг учраш даражаси Наманган вилояти Поп тумани мисолида, аёллар ва эркаклар ўртасида ёшга боғлиқлиги таҳлил  қилинган;
илк маротаба синишлар учраш даражаси ва ўртача ҳаёт давомийлигига асосланган ҳолда 50 ёшдан катта эркаклар ва 40 ёшдан катта постменопауза давридаги аёлларда сон суяги проксимал қисми ва асосий остеопоротик синишларнинг 10 йиллик ривожланиш эҳтимоллигини ҳисоблашга мўлжалланган FRAX аутентик модели яратилган;
FRAX модели асосида клиник хавф омиллари (алоҳида ёки суякнинг минерал зичлиги билан бирга) йиғиндиси асосида беморларнинг умумий аҳволини баҳолаш, олиб бориш тамойилини тўғри танлаш ҳамда даво чораларини ўз вақтида бошлаш имконини берувчи остеопорозли беморларни назорат қилиш алгоритми ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон Республикасида суяги проксимал қисми синишларининг аниқланган ҳақиқий сони ҳамда аҳолиси сони 3,5 баробарга ошиши кутилаётганлиги бўйича маълумотлар ва хавф омиллари бўйича башорат бериш мезонлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон учун FRAX моделини яратиш ҳамда остеопорозни ташхислаш ва даволаш алгоритмини такомиллаштирш бўйича  олинган илмий натижалар асосида:
«Ўзбекистон учун мослаштирилган синишнинг 10 йиллик мутлақ хавфини ахборотловчи FRAX – калькулятори» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғилиқни сақлаш вазирлигининг 22 июл 2019 йилдаги 8н-р/322-сонли маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома остеопоротик синишлар хавфи юқори бўлган шахслар ўртасида остеопорозни ташхислаш ва даволаш алгоритмини такомиллаштириш остеопороз билан касалланган беморларга кўрсатиладиган даволаш ва профилактик чора-тадбирлар сифатини ошириш имконини берган;
асосий остеопоротик синишлар билан касалланиш даражасини ўрганиш 10 йиллик мутлақ хавф эҳтимоллигини баҳолаш ҳамда остеопорозни ташхислаш ва даволаш алгоритмини такомилаштиришга қаратилган илмий натижалар Тошкент ҳамда Самарқанд вилоятларининг эндокринология диспансерлари клиник амалиётига татбиқ этилди (Соғилиқни сақлаш вазирлигининг 22 октябрь 2019 йилдаги 8н-з/208-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш синишларнинг 10 йиллик эҳтимоллигини эрта ахборотлаш ҳамда унинг ривожланиш хавфига мувофиқ равишда профилактик чора-тадбирларни тўғри танлаш асосида синишларнинг учраш даражасининг ҳамда ўлим даражасининг пасайиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish