Sayt test rejimida ishlamoqda

Турғунов Шерали Долихоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Наманган болалар фольклорининг жанрлар таркиби ва локал хусусиятлари”, 10.00.08–Фольклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Fil675.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
Илмий раҳбар: Мирзаева Салима Райимжановна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёт ва фольклори институти, DSc.30.08.2018.Fil.46.02.
Расмий оппонентлар: Турдимов Шомирза Ғаниевич, филология фанлари доктори; Қўшмоқов Муҳаммадали, филология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Наманган болалар фольклорининг жанрлар тизими ва таркибини, генезисини, тарихий-тадрижий ривожи қонуниятларини белгилаш, бешик ва суйиш, мавсумий-маросимий, сатирик ва юмористик, ўйин қўшиқларининг бадииятини ўрганиш ҳамда ўзига хос локал хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудуд болалар фольклоридаги бешик ва суйиш, мавсумий-маросимий, сатирик ва юмористик ҳамда ўйин қўшиқларнинг ҳаётий-маиший вазифалари, тарихий-генетик, ижтимоий-этнографик асослари, тадрижий ривожланиш босқичлари ва қонуниятлари, постфольклор намунаси сифатидаги хусусиятлари очиб берилган;
Наманган болалар фольклорининг яратилиши, ижро қилиниш ўрни, вақти, ижро жараёни билан боғлиқ ҳудудий-локал хусусиятлари аниқланган;
Наманган болалар фольклорига оид материалларнинг яхлит бадиий тизим сифатидаги умумўзбек фольклори анъаналари билан муштарак жиҳатлари ойдинлаштирилган ва шу асосда болалар фольклорини локал хусусиятларига кўра ареал жиҳатдан тўплаш, нашр қилиш ва тадқиқ этиш тамойиллари асосланган;
Наманган болалар фольклорини ҳудудий асосда ўрганиш, жанрлар тизими ва таркибини таснифлаш орқали ўзбек болалар оғзаки ижоди жанрларининг мукаммал таснифини яратиш имконияти кенгайгани исботланган;
Наманган болалар оғзаки шеърияти жанрларининг структурал-семантик хоссалари, қадимий эътиқодлар билан боғлиқ жиҳатлари, уларнинг мавзу кўлами ва лингвопоэтик тасвир ва ифода воситалари нуқтаи назаридан ёритилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Наманган болалар фольклорининг ўзига хос табиати, локал хусусиятлари, жанрлар тизимининг хоссаларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
болалар фольклорининг ҳазил ва кулгига асосланган жанрлари таркибига кирувчи масал типидаги болалар латифаларига оид назарий хулосаларидан ЁФ–8-08 рақамли “Масал ва масал типидаги асарларнинг қиёсий-типологик тадқиқи” (2010–2011) фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техник дастури лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 июлдаги 89-03-2650-сон маълумотномаси). Натижада илмий тадқиқот хулосалари мажозий тимсолларнинг жанрлараро трансформацияси жараёнлари ҳамда масал типидаги болалар фольклори жанрлари сюжет мотивларининг масал жанри билан муносабати масалаларини ёритишга  хизмат қилган;
болалар нутқининг ўзига хос хусусиятлари, болалар нутқидаги гендер фарқлар, мулоқот жараёнининг ёшга доир ўзига хосликлари, лисоний менталитетнинг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш, шунингдек, гендер фарқли бирликларнинг услубий, мазмуний, структур ҳамда вазифавий ўзига хосликлари каби масалаларни ўрганиш натижалари Андижон давлат университетида бажарилган ИДТ-1-57 рақамли “Ўзбек тилининг татбиқий йўналишларини амалга оширишнинг дастурини ишлаб чиқиш” (2012–2014 йй.) амалий лойиҳасида татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 10 июньдаги 89-03-2424-сон маълумотномаси). Натижада ушбу амалий лойиҳа болалар нутқининг социолингвистик, психолингвистик хусусиятларини ойдинлаштиришга доир илмий асос билан таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish