Sayt test rejimida ishlamoqda

Кариев Саидахрор Саитаслановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Уролитиазнинг медикаментоз даво усулларини такомиллаштириш», 14.00.31–Урология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib116.
Илмий маслаҳатчи: Гайбуллаев Асилбек Асадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Даренков Сергей Петрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акилов Фархад Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухтаров Шухрат Турсунович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Академик И.П. Павлов номидаги Биринчи Санкт-Петербург давлат медицина университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: медикаментоз даволаш усулларини такомиллаштириш орқали кальцийли уролитиаз ва преуролитиаз касаллигининг комплекс даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сийдик литогенезининг кальцийли тури билан беморларда буйраклар функционал ҳолати ва сийдик хавф омилларининг клиник-патогенетик хусусиятлари аниқланган;
кальцийли преуролитиаз ҳамда турли тоифадаги уролитиазда (So, Sres, Rmo, Rmres) буйракларнинг функционал ҳолати ва сийдик хавф омилларининг ўхшашликлари ва фарқлари асосланган, шунингдек литогенез оғирлик даражасининг кучайиб боришини баҳолаш мезонлари очиб берилган;
Ўзбекистоннинг 17 хил доривор ўсимликлари, шунингдек 10 турдаги расмий мураккаб комплекс фитопрепаратлар ва экстрактларнинг фармакологик хусусиятларининг диуретик ҳамда салуретик самараси (цитрат, оксалат, кальций, магний, сийдик кислота, ноорганик фосфорнинг сийдик билан чиқарилиши), сийдик pH муҳитига таъсири ва тош ҳосил бўлиш фаоллиги (ионлар фаоллик индексини ҳисоблаш асосида) аниқланган;
кальцийли уролитиаз билан беморларни даволаш учун доривор ўсимликлардан «Урологик йиғма» номли маҳаллий фитопрепарат ишлаб чиқилган;
шахсий йиғмамиздан олинган экстракт СаОх кристаллари депозитлари сони ва ўлчамлари камайишига патогенетик таъсир қилиши, буйрак тўқимасини литогенезнинг ножўя ташқи алиментар омилларидан ва депозитларнинг маҳаллий таъсиридан ҳимоя қилиши, шунингдек диурезни ошириши ва сийдик pH ини мўътадиллаштириши ҳамда тош ҳосил бўлиши ингибиторлари ва промоутерлари экскрециясини стабиллаштириши асослаб берилган;
кальцийли уролитиазда буйраклар функционал ҳолати ва сийдик хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек фитопрепаратларнинг диурезни, сийдик pH ини ва салурезни ўзгартириш хусусиятларини очиб бериш орқали носелектив медикаментоз даволаш ўтказиш имконияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кальцийли преуролитиаз ва уролитиазни даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Оксалатли уролитиаз фитотерапияси курсининг оптимал давомийлигини танлаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 23 октябрдаги 8н-з/169-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар уролитиаз билан беморларни медикаментоз даволаш сифатини яхшилаш ва консерватив даволаш харажатларини қисқартириш имконини берган;
«Кальцийли уролитиазнинг диурез ва сийдик хавф омилларини фаслга боғлиқ хусусиятлари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 23 октябрдаги 8н-з/169-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар уролитиаз билан беморларни ташхислаш сифатини яхшилаш имконини берган;
кальцийли уролитиаз ва преуролитиаз билан беморларни даволашни яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институти урология ва андрология кафедраси амалий фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 23 октябрдаги 8н-з/169-сон маълумотномаси). Уролитиаз билан беморларни оптимал даволаш усулини танлаш бўйича олинган тадқиқот натижалари консерватив даволашнинг такомиллаштирилган алгоритми билан биргаликда даволаш сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish