Sayt test rejimida ishlamoqda

Шариксиева Мухлиса Аброловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эрта адренархе, унинг касалликни прогноз қилишда клиник-генетик, гормонал ва метаболик жиҳатлари», 14.00.03–Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/Тib423.
Илмий раҳбар: Хайдарова Феруза Алимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Нажмиддинова Дилором Камариддиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гельдиева Маргарита Сабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қозоғистон тиббиёт узлуксиз таълим университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эрта адренархе ташхисли қизларда клиник, гормонал, метаболик ва молекуляр-генетик кўрсаткичларни баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба Ўзбекистонда ЭАли қизларда молекуляр-генетик CYP21A2 генининг энг кўп тарқалган етти мутацияси аниқланган;
СYP21А2 гени мутацияси бўлган қизларда буйрак усти бези дисфункцияси  оқибатида ДГАЭ, ДГАЭС, 17-ОН ва андростендинон даражаларининг шу ген мутацияси бўлмаган қизлардагига нисбатан ишончли бўлиши исботланган;
СYP21А2 гени мутацияси бўлмаган эрта адренархели қизларда тухумдонлар поликистози синдромига мойиллик бўлганлиги сабабли инсулин ва АМГнинг юқори даражада бўлиши аниқланган;
прогностик энг катта аҳамиятга эга гормонал ва генетик маркерларнинг буйрак усти бези туғма нуқсони ва ТПКС шаклланишини эрта ташхислашдаги ўрни баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Эрта адренархе, унинг касалликни прогноз қилишда клиник-генетик, гормонал ва метаболик жиҳатларини аниқлаш ва ташхислашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
«Эрта адренархели қизлар диагностикасига замонавий ёндашувлар» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 7 октябрдаги  8н-р/394-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома патологиянинг эрта ташхислаш ва унинг натижасида самарадорлик даражасини 90,9% га оширган ва ўз навбатида, даволашнинг самарали усулини танлаш имконини берган; 
эрта адренархе, унинг касалликни прогноз қилишда клиник-генетик, гормонал ва метаболик жиҳатларини аниқлаш ва ташхислашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро шаҳар ва Хоразм вилоят эндокринология диспансерлари клиник амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 11 декабрдаги  8н-з/221-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши бемор қизларни комплекс текширишда иқтисодий харажатларни уч мартага камайтириш ва терапевтик тактикани тайинлашда дифференциал ёндашувни яхшилаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish