Sayt test rejimida ishlamoqda

Нафасова Вазира Тўраевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек тили паронимларининг лисоний таҳлили», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Fil294.
Илмий раҳбар: Муминов Сидиқжон Мирсобирович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети,  PhD.30.05.2018.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Амантурдиев Анвар Жабборович, филология фанлари доктори; Қиличев Байрамали Эргашевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тили лексикаси тизимида ифодавий ва маъновий жиҳатдан кичик микротизимни ташкил қилувчи паронимларнинг шаклий, маъновий хусусиятлари, паронимик лексиканинг вариация, полисемия, омонимия, синонимия ва антонимия сингари ёндош ҳодисалардан ўхшаш ва фарқли жиҳатларини кўрсатиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
паронимларнинг вариация, кўп маънолилик, синоним, омоним, антоним сингари ёндош ҳодисалардан фонологик-фонетик, лексик-семантик ўхшашлиги ва шаклий фарқи аниқланган;
паронимик лексиканинг шаклланиши ва тараққиёти, бу жараёнда ўзбек тили лексикасининг қўлланилиш жиҳатдан фаоллиги, форс, араб тили бирликларининг иштироки асослаб берилган;
ёзма ва оғзаки нутқда паронимларни қўллаш билан боғлиқ хатоларнинг келиб чиқиши аниқланиб, паронимик лексиканинг ёзма нутқдаги график ва орфографик ўрнини тўғри ифодалаш, маъновий фарқини тушунишнинг аҳамияти очиб берилган;
паронимлар тил ҳодисаси сифатида лексик сатҳ бирлиги эканлиги ва нутқий жараёнда парономазиянинг юзага чиқиши учун асос бўлиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек тили лексикологияси борасида олиб борилган изчил тадқиқотларнинг узвий давоми сифатида паронимлар лисоний таҳлилининг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш асосида:
паронимик лексиканинг шаклланиши ва тараққиёти, бу жараёнда ўзбек тили ясама паронимларининг фаоллиги, асосдош паронимларнинг ҳосил бўлиши, асос қисмида ифодаланган маъновий умумийлик, ясовчи бирлик орқали ифодаланган хусусийлик, маъновий фарқловчилик, турли асослардан юзага келган ясама паронимларда маъновий умумийлик, бирлаштирувчанлик ясовчилар воситасида, маъновий фарқ, тафовут эса ясалиш асослари билан ифодаланиши ҳақидаги хулосалардан ОТ-Ф8-062 рақамли “Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари”  (2007–2011 йй.) номли фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 3 октябрдаги 89-03-3710-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа доирасида ўзбек тили сўз ясалишида паронимик лексиканинг иштирокини таърифлашга эришилган;
паронимларнинг юзага келиш сабаблари, вариация, синоним, омоним, антоним каби ёндош ҳодисалар билан қиёсланиши, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, ўхшаш ва фарқли жиҳатлари, нутқда қўлланилиши билан боғлиқ натижаларидан И-2013-57 рақамли «Ижтимоий экология муаммолари» номли монография тайёрлаш ва чоп этиш» (2013–2014 йй.) мавзусидаги инновация лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 3 октябрдаги 89-03-3710-сон маълумотномаси). Тадқиқот илмий натижаларидан фойдаланиш лойиҳа бўйича олиб борилган ишнинг сифатли ва мукаммал даражада бўлишини таъминлаган;
паронимларнинг изоҳлари мисоллар асосида «O‘zbek tili paronimlarining qisqacha izohli lug‘ati»ни ёзишда фойдаланилган (Qarshi: Nasaf, 2019. –88 bet.) (ISBN 978-9943-18-245-5)да. Натижада ўзбек тилидаги паронимларнинг қўлланилишига аниқлик киритилган ва луғатларда берилиши такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish