Ходжиева Дилбар Таджиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инсультдан кейинги деменциянинг клиник-нейрофизиологик ва нейроиммунологик ўзига хослиги ва даволашни оптималлаштириш масалалари», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.DSc/Tib396.
Илмий раҳбар: Маджидова Ёқутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Федин Анатолий Иванович, тиббиёт фанлари доктори; профессор; Мирджураев Элбек Миршавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Академик И.П.Павлов номли Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инсультдан кейинги деменцияни клиник, нейрофизиологик, нейроиммунологик ўзига хослигини ва даволаш тактикасини тизимли такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
деменция олди бузилишлари, уларни ривожланиши ва деменцияга ўтишини назорат қилишга имкон берувчи, фаолиятдаги чекланишлар ва неврологик етишмовчилик мавжудлиги фонида инсультдан кейинги эрта тикланиш даврида 60,6% беморларда когнитив бузилишлар, деменция олди бузилишлари 35,5%, деменция ҳолати 25,1% беморларда кузатилиб, нейропсихологик, нейровизуализацион ва иммунологик кўрсаткичлар орасидаги корреляцион боғлиқлиги асосланган;
иммунологик кўрсаткичлар нерв тўқималари оқсиллари NF200, GFAP, S100 оқсилларига антителоларнинг зардоб даражасини ва глутамат нейромедиатрлари, ГАМК, дофамин, серотонин, холин ва вольтажга боғлиқ бўлган Са-канали миқдорини инсульт билан хасталанган беморларда ортиши деменция олди бузилишлари ва деменциянинг ривожланишида башоратли мезон бўлиб, дори воситаларига жавоб параметрларининг башоратли аҳамияти асосланган;
инсультдан кейинги деменциянинг шаклланишида бевосита таъсир кўрсатадиган МРТ-трактография доирасида фракцион анизотропия ва Р300 акустик когнитив чақирган патенциалларнинг кўрсаткичларини маълум ўзгариш поттернлари мавжуд бўлиши ҳамда мувозанатининг бузилиш тартиби исботланган;
нейропротекция ва компьютер тизими таркибидаги биологик қайтар алоқа терапиясида инсультдан кейинги деменция айрим таркибий қисмларининг ижобий динамикаси исботланган;
инсультдан кейинги когнитив бузилишлар кўрсаткичлари бўйича мемонтнинг самарадорлиги ва дори воситаси таъсирнинг когнитив етишмовчиликда ҳамда касаллик ривожланиши ва томир деменциясига ўтишнинг пасайиши механизми исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инсультдан кейинги деменцияларнинг клиник-нейрофизиологик ва нейроиммунологик ўзига хослиги ва даволашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Бош миянинг сурункали қон-томир касалликларида ўртача когнитив бузилишларни ташхислаш усули» бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллекткал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№IAP 20140196). Ушбу усул бош миянинг сурункали қон томир касалликларида ўртача когнитив бузилишларни ташхислашга имкон берган;
«Neurofeebackни қўллаш ёрдамида когнитив бузилишларни коррекция қилиш усуллари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 23 сентябрдаги 8н-р/366-сон маълумотномаси) Мазкур тавсиянома даволашнинг иқтисодий, тиббий ва ижтимоий самарадорлигини ошириш, беморларни даволашда кам сарф-харажатни талаб этадиган беморлар сонининг ортишига ва инсультдан кейинги деменция ривожланиш хавфини 1,5 мартага қисқартириш ва мазкур тоифа беморлари ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
«Инсультнинг эрта тикланиш даврида томирли когнитив бузилишларни даволашни оптималлаштириш усуллари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 23 сентябрдаги 8н-р/367-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома энг кам сарф-харажат талаб этадиган беморлар сони ва инсультдан кейинги деменция ривожланиш хавфини 1,5 марта ортишига ва ушбу тоифа беморларининг ҳаёт сифатини 1,8 мартага яхшилашга имкон берган;
«Инсультнинг эрта тикланиш даврида деменцияни ташхислаш усуллари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 23 сентябрдаги 8н-р/368-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома инсультдан кейинги эрта тикланиш даврида деменция олди бузилишлари бўлган беморларда ушбу ҳолатни ривожланиши ва беморлар эрта ногиронлигининг олдини олишга имкон берган;
инсультдан кейинги деменцияларнинг клиник-нейрофизиологик ва нейроиммунологик ўзига хослиги ва даволашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, жумладан, Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт клиник касалхонаси, Бухоро давлат тиббиёт бирлашмаси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали, Тошкент тиббиёт академиясининг 3-клиникаси, Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббий марказларнинг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 10 октябрдаги 8н-д/219-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши инсультдан кейинги беморларни жисмоний ва руҳий мослаша олмаслигини 1,3 мартага пасайиши, уларнинг ижтимоий фаоллик даражасини 1,6 мартага ортишига имкон берган.