Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанов Темур Халмаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўғрилик учун жиноий жавобгарлик ва олдини олиш», 12.00.08–Жиноят ҳуқуқи. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Yu17.
Илмий раҳбар: Зокирова Одина Ғуломовна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.27.06.2017.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Ўразалиев Мурод Қораевич, юридик фанлар доктори; Махкамов Отабек Мухтарович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўғриликнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик муаммоларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўғрилик жиноятини нефть қувурларида, газ қувурларида, нефть ва газ маҳсулотлари қувурларида содир этилиши оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланиши зарурлиги асосланган;
оз миқдорда талон-торож қилиш ҳолати аниқланганда узоғи билан бир сутка ичида маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳужжатлари расмийлаштирилиб, маъмурий судга юборилиши зарурлиги асослаб берилган;
агар ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ қилмишда Жиноят кодекси нормасининг турли қисмларига оид белгилар мавжуд бўлса, судлар томонидан ушбу модданинг оғирроқ қисми билан квалификация қилиш зарурлиги асосланган;
мулкий тусдаги ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикасини амалга оширишда айнан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан мол-мулкни қўриқлаш соҳасида хизмат кўрсатишни ташкил қилиши зарурлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўғрилик учун жиноий жавобгарлик ва олдини олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нефть қувурларида, газ қувурларида, нефть ва газ маҳсулотлари қувурларида содир этилган ўғриликнинг жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолат сифатида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмига «г» банд сифатида тўлдириш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ–355-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 24 октябрдаги 06/1-05/730Ж-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф нефть қувурларида, газ қувурларида, нефть ва газ маҳсулотлари қувурларида содир этилган ўғрилик учун жавобгарликни дифференциация қилишга хизмат қилган;
ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятларда Жиноят кодекси моддасининг оғирроқ жазони кўзда тутувчи қисмида кўрсатилган қилмиш содир этилганда мазкур қилмишни тегишли модданинг бошқа қисмлари билан қўшимча тавсифланиши талаб этилмаслиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 1999 йил 30 апрелдаги 6-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2018 йил 17 октябрдаги ПЛ-56-18-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш ҳамда жиноят қонунининг одиллик принципига риоя этилишига хизмат қилган;
оз миқдорда талон-торож қилиш аниқланганда узоғи билан бир сутка ичида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, маъмурий судга юборилиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 2 июлдаги 133-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ички ишлар органлари қўриқлаш хизматининг қўриқланаётган объектларда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида»ги низомнинг 11-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташкилий департаменти юридик таъминлаш бошқармасининг 2018 йил 25 октябрдаги 33/04-01/3077-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ички ишлар органлари соҳасида оз миқдорда талон-торож қилиш ҳамда ўғрилик каби ижтимоий хавфли қилмишларни аниқлаш ва уларга қарши курашиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish