Саноев Зафар Исомиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Arundo ва Haplophyllum алкалоидлари орасидан психотроп воситаларни излаш», 14.00.17–Фармакология ва клиник фармакология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tib314.
Илмий раҳбар: Мирзаев Юрий Рахманович, тиббиёт фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА акад. С.Ю. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Tib.30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахмонов Алишер Худойбердиевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Эргашева Мукаррамой Жўрабоевна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тошбақатол ўсимлиги Haplophyllum perforatumдан олинадиган асосий алкалоид – скиммианин ва Arundo donaxдан-донаксин алкалоидини специфик фаоллигини тажриба ҳайвонларида умумий ҳамда психофармакологик ҳолатига таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор скиммианин алкалоидида антидепрессант фаоллиги мавжудлиги аниқланган;
тошбақатол (Haplophyllum perforatum, Rutaceae fam.) ўсимлигидан олинадиган скиммианин алкалоиди амитриптилин билан солиштирганда антидепрессант фаоллиги бўйича ундан устун туриши исботланган;
илк бор донаксин алкалоидининг афродизиак фаолликка эга эканлиги ва ҳозирги кунда қўлланилаётган йохимбин препаратидан юқори эканлиги исботланган;
донаксиннинг афродизиак фаоллиги 5НТ рецепторларнинг фалажланиши билан боғлиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Arundo ва Haplophyllum алкалоидлари орасидан психотроп воситаларни излаш бўйича олинган натижалар асосида:
«Афродизий фаолликка эга бўлган восита»га Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро натенти олинган (№IAP 05297, 26.10.2016 й). Натижада янги афродизий фаолликка эга бўлган дори воситасини яратиш имконини берган;
тошбақатол (Haplophyllum perforatum)дан олинадиган асосий алкалоид скиммианиннинг ўткир ва сурункали заҳарлилиги, фармакотоксикологик текширув хулосаларидан ФА-А11-Т009 рақамли «Янги, психик фаоллаштирувчи скиммианин дори воситасини яратиш, клиник синовларга топшириш учун меъёрий-техник ҳужжатларни тайёрлаш» лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 19 февралдаги 4/1255-443-сон маълумотномаси). Натижада скиммианин алкалоидининг клиник синовларга топшириш учун меъёрий-техник ҳужжатларни тайёрлаш имконини берган;
Донаксин гидрохлорид дори воситаси субстанцияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази” томонидан рўйхатга олинган (№DV/M/02540/05/19). Натижада янги афродизий фаолликка эга бўлган дори воситасини яратиш имконини берган.