Фаттахов Бобир Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Урогенитал хламидиоз ва уреаплазмозли беморларни даволашда умумий ва маҳаллий иммунитетни ҳисобга олган ҳолда янгича ёндашувлар», 14.00.11–Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib69.
Илмий раҳбар: Сабиров Улуғбек Юсупхонович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Хаитов Қахрамон Нажмитдинович, тиббиёт фанлари доктори; Зиядуллаев Шухрат Худайбердиевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: урогенитал хламидиоз ва уреаплазмозли беморларни даволашда умумий ва маҳаллий иммунитетни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
урогенитал хламидиоз ва уреаплазмозларнинг эркакларда клиник кечиш хусусияти, асосан, яллиғланиш жараёнининг субклиник кечиши ва кам ёки ўртача даражадаги ажралмали ҳолатларда, уларда уретранинг анатомик ўзига хос тузилиши туфайли ва шиллиқ қават эпителийсида эндотелий ҳужайраларнинг иммуногистологик ҳолатига бевосита боғлиқлиги исботланган;
урогенитал уреаплазмоз ва хламидиозли беморларни солиштирма текширилганда энг самарали ПЗР ва ИФА усуллари сезувчанлиги 90 – 98 % гача ташкил этганлиги учун диагностикада, цитологик ва культурал усуллар эса сезувчанлиги юқорилиги ва кенг оммабоплиги туфайли скрининг текширувларда фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
урогенитал уреаплазмоз ва хламидиозли беморларда жараённинг организмда кенг тарқалиши, нейтрофил звено ва макрофагларни қамраб олиши натижасида лимфоцитлар популяциясида иммун тизимида ҳужайравий иммунитет (CD3+, CD4+, CD8+) кўрсаткичларининг ишончли даражада камайиши, гуморал иммунитет кўрсаткичи (CD 20+, Ig G) миқдорларининг кескин ошиши ва иммун тизимидаги номутаносибликлар юз бериши исботланган;
илк бор урогенитал уреаплазмоз ва хламидиозли беморларда цитокин статусида яллиғланиш цитокинлари (ИЛ-1, ФНО-α) концентрациясининг ортиши ва яллиғланишга қарши цитокин ИЛ-4 нинг кескин камайиши, бу ҳолат, айниқса, ассоцирланган инфекция ҳолатларида кучлироқ ривожланиши билан кечувчи цитокин тизимидаги турғунликнинг бузилиши аниқланган;
урогенитал уреаплазмоз ва хламидиозли беморларда ўтказилган такомиллаштирилган, ўз ичига иммуннокоррегирловчи давони қамраб олган комплекс даволаш билан умумий, маҳаллий иммунитет ва цитокин статусидаги аниқланган бузилишлар ҳужайра иммунитети ва гуморал қатор кўрсаткичларининг тикланишига эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Урогенитал уреаплазмоз ва хламидиозли беморларни комплекс даволашда такомиллаштирилган ёндашувлар бўйича олинган натижалар асосида:
«Урогенитал уреаплазмоз ва хламидиозли беморларни даволашнинг такомиллаштирилган усули» услубий тавсияномалари тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 11 октябрдаги 8Н-р/268 сон маълумотномаси). Мазкур тавсияномалар урогенитал уреаплазмоз ва хламидиозли беморларни даволаш чора-тадбирларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
урогенитал уреаплазмоз ва хламидиозли беморларни даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, ЎзР ССВ РИДВ ва КИАТМнинг жинсий йўл орқали юқувчи инфекциялар ва репродуктив бузилишлар бўлимида, Тошкент ва Самарқанд вилоят тери таносил диспансерлари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 ноябрдаги 8н-з/198-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши тиббий ёрдам сифатини ошириш, шунингдек, ташхисот ва даволашнинг янги усулларини қўллаш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаб, даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликни ошириш имконини берган.