Холмуродов Умиджон Турғуновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тизза бўғими структуралари шикастланишининг ўткир даврида ташхис қуйиш ва даволашни оптималлаштириш», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Tib689.
Илмий раҳбар: Каримов Муродулла Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.28.02.2018.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Абдураззаков Арман Уразбаевич, тиббиёт фанлари доктори, (Қозоғистон Республикаси); Ирисметов Мурод Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг максади: тизза бўғими жароҳатларини ўткир даврда эрта даволовчи артроскопия усулини татбиқ этиш орқали даволаш ва диагностика натижаларини яхшилаш ҳамда оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тизза бўғимининг ўткир жароҳатларида эрта артроскопик усулнинг фаол қўлланилиши 96,5% ҳолатларда асоратсиз ва тиббий нуқсонларсиз ўтказиладиган ташхисот ва малоинвазив усул эканлиги исботланган;
гемосиновиал суюқликда каталаза ва пероксидаза ферментлари фаоллигининг нисбати, бўғим структурал ва функционал бузилишлари ривожланишида узоқ муддатли прогностик маркер ҳисобланиб, ферментлар фаоллигининг ошишида тизза бўғими ўткир жароҳатлари билан оғриган беморларнинг KOOS кўрсаткичи пасайиши билан асосланган;
биокимёвий текширишлар натижасида некротик субстанцияларни баҳолаш тизза бўғимининг посттравматик остеоартритининг ривожланиши жараёнида Е254 биохимик маркернинг нормадан баланд бўлиши башоратлаш мезони эканлиги исботланган;
бирламчи мурожаат қилган беморларда даволаш тизимини такомиллаштиришда артроскопик тадқиқот усули ёрдамида бирламчи кўрик информативлиги ва эрта даволаш тартибини амалга ошириш тартиби таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўткир даврда тизза бўғимининг бўғим ичи структуралари жароҳатларининг диагностикаси ва даволашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Тизза бўғим ўткир шикасланишларида артроскопиянинг имкониятлари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 1 июндаги 8н-д/135-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ўткир даврда тизза бўғимининг бўғим ичи таркибий қисмларни шикастларни даволашда артроскопик текширув асосида даолаш тизимини оптималлаштириш имконини берган;
ўткир даврда тизза бўғимининг бўғим ичи структуралари жароҳатларининг диагностикаси ва даволашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси шошилинч травматология ва ортопедия бўлимлари, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази Самарқанд филиали, Бухоро вилояти шошилинч тиббий ёрдам марказининг клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 28 ноябрдаги 8н-з/133-сон маълумотномаси). Олинган натижалар асосида тизза бўғими ўткир жароҳатларида фаол артроскопия 96,5% ҳолатларда асоратларсиз ва тиббий хатоликларсиз ўтказиладиган малоинвазив диагностик ва даволаш усули эканлиги ҳамда гемосиновиал суюқликда некротик субстанциянинг аниқланиши биохимик прогностик маркер ҳисобланиб, 89,5% гача самарадорликка эришиш мумкинлиги исботланган.