Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўхсанов Қудратилло Нозимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини солиққа тортишни такомиллаштириш», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит; 08.00.15–Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Iqt39.
Илмий раҳбар: Хайдаров Низамиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳузуридаги DSc.27.06.2017.I.16.03 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тошматов Шухрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ахунжанов Умиджон Махамадумарович, иқтисодиёт  фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини солиққа тортишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
солиқ интизомига қатъий риоя қилувчи тадбиркорлик субъектларини махсус солиқ тўловчилар категориясига киритиш мезонлари ҳамда вақтинчалик молиявий қийинчиликларга дуч келган инсофли солиқ тўловчиларга солиқ таътилини белгилаш муддатлари таклиф қилинган;
кичик бизнес субъектларининг дастлабки авансланган капитали ҳисобига инвестицион фаолликни солиқ механизми орқали рағбатлантириш ва вақтинчалик молиявий қийинчиликлар давридаги фискал босимни нейтраллаштиришга йўналтирилган мораторий жорий этиш мақсадида ягона солиқ тўлови бўйича муайян давр мобайнида солиқ таътиллари бериш асосланган;
кичик бизнес субъектларини солиққа тортиш жараёнлари солиқ идоралари ва солиқ маслаҳатчилари томонидан солиқ ҳисоботларини тузиш ҳамда кичик бизнес субъектларида онлайн режимида ишловчи электрон назорат-касса машиналарини автоматлаштирилган тарзда мониторинг қилиш асосида такомиллаштирилган;
кичик бизнес субъектларининг солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш мезони муайян даврга товарлар айланмасининг умумий ҳажми кўрсаткичини киритиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва  тавсиялар асосида:
солиқ қонунчилигига “инсофли солиқ тўловчи” тушунчасини киритиш, ушбу турдаги солиқ тўловчиларга охирги икки йил ичида солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариб келган солиқ тўловчилар киритилиши бўйича таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-455-сон Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 2 октябрдаги 14-21506-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши солиқ тўловчилар фаолиятини баҳолаш мезони асосида гуруҳлаш учун асос бўлиб хизмат қилган;
вақтинчалик молиявий қийинчиликларга дуч келган инсофли солиқ тўловчиларга  солиқ таътили бериш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан йигирма тўрт ойгача бўлган муддатгача тақдим этиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-455-сон Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 2 октябрдаги 14-21506-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши натижасида солиқ қонунчилигига тўлиқ риоя қилган солиқ тўловчиларни рағбатлантиришнинг янги механизми жорий қилинган. Шунингдек, ушбу гуруҳ солиқ тўловчиларни молиявий қийинчиликларга дуч келган шароитларда молиявий қўллаб-қувватлаш натижасида солиқ тўловчилар фаолиятини давом эттириш учун қулай имконият яратишга эришилган;
кичик бизнес субъектлари томонидан солиқ ҳисоботларини тузишдаги мураккабликлар туфайли тизимли равишда учраётган хатоликларни бартараф этиш мақсадида, солиқ ҳисоботларини солиқ идоралари ёки солиқ маслаҳатчилари томонидан тузиш бўйича ҳамда кичик бизнес субъектларида онлайн режимида ишловчи электрон назорат-касса машиналарининг автоматлаштирилган мониторинг қилиш дастурини жорий этиш юзасидан  таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 июндаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3802-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 2 октябрдаги 14-21506-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши натижасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун сервис хизматларини кўрсатиш ҳамда улар фаолиятини онлайн мониторинг қилиш орқали солиқ базасини аниқлаш жараёнидаги муаммоларни баратараф этишга эришилган;
кичик бизнес субъектларини аниқлаш мезонларига муайян даврга товарлар айланмасининг умумий ҳажмидан келиб чиқиб аниқлаш тартибини жорий этиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги ПФ-5468-сон фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 2 октябрдаги 14-21506-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши натижасида кичик бизнес субъектларининг ўтган йил якунлари бўйича йиллик айланмаси (ялпи тушуми) 1 миллиард сўмдан ошган ёки жорий йил давомида ушбу белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналарни умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш, бунда, йиллик айланманинг (ялпи тушумнинг) 1 миллиард сўм этиб белгиланган чегаравий миқдори ҳар 3 йилда камида бир марта қайта кўриб чиқилиш меъёри қўлланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish