Sayt test rejimida ishlamoqda

Махамадалиева Гулчехра Зухридиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миелом касаллигининг юқори технологияли диагностикаси ва даволаш усуллари», 14.00.29–Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Тib411.
Илмий раҳбар: Каримов Хомид Якубович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Бабаджонова Шоира Агзамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Убайдуллаева Зухра Ибрагимовна, тиббиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори технологияли усулларни қўллаш орқали миелом касаллигини ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш, касаллик кечишини тахмин қилиш мезонларини ва даволаш курси самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротоба Ўзбекистонда беморларда муҳим ташхислаш ва прогностик аҳамиятга эга бўлган миелом касаллигининг иммунокимёвий турлари асосланган;
илк бор миелом касаллигининг хавфли кечишини баҳолаб берувчи муҳим клиник-диагностик омиллар исботланган;
миелом касаллигида фақат поликимётерапия ва поликимётерапия + аутологик гемопоэтик ўзак ҳужайралар трансплантацияси ўтказилган беморлар билан қиёсий солиштирилганда даволаш самарадорлигини 3.6 марта (р<0,01) ошишига олиб келиши исботланган;
Ўзбекистонда илк маротоба миелом касаллигида аутологик гемопоэтик ўзак ҳужайралар трансплантацияси ёрдамида кенг қамровли даволашни амалиётга татбиқ этиш, уларда умумий соғ қолиш ва касаллик рецидивисиз соғ қолиш кўрсаткичини ошириш имконини берганлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Миелом касаллигининг юқори технологияли диагностикаси ва даволаш усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Миелом касаллигининг диагностикаси ва даволаш алгоритми” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 20 сентябрдаги 8н-р/362-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома беморларда миелом касаллигини даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
Ўзбекистонда миелом касаллигини замонавий прогностик ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар республиканинг амалий соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Қашқадарё ва Андижон вилоятлари кўп тармоқли шифохона гематология бўлими амалий фаолиятига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 ноябрдаги 8н-з/189-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши миелом касалликли беморлар давлат бюджетини йилига улар умумий сонига нисбатан иқтисодий фойдаси 28% ни ташкил этишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish