Sayt test rejimida ishlamoqda

Сотволдиев Алишер Абдумухтаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тўғридан-тўғри инвестициялар кўламини  ошириш йўллари (Андижон вилояти мисолида)”, 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Iqt384.
Илмий раҳбар: Мирзаев Фарход Исамович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тoшкeнт мoлия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Омонов Акром Абдиназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамидулин Михаил Борисович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тўғридан-тўғри инвестициялар кўламини оширишга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
cаноатда, ишлаб-чиқариш соҳаларида кластерлар ташкил этиш орқали тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш имкониятлари асосланган;
тўғридан-тўғри инвестициялашни “round-tripping” усулини қўллаш орқали текстиль соҳасида газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулоти экспорт ҳажмини ошириш таклиф этилган;
тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишда инвестициялашни ВОТ (build-operate-transfer) усулидан фойдаланиш асосида  лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилган давлат бюджети харажатларини камайтириш таклиф этилган;
корхоналарнинг фонд биржасида корпоратив бошқарувини такомиллаштириш асосида акциялар орқали хорижий инвестицияларни жалб этиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тўғридан-тўғри инвестициялар кўламини  ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни мева-сабзавотчилик соҳасига жалб этиш орқали кластерлар ташкил этиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2019 йил 31 майдаги 05-26-4687-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2 млн. АҚШ доллари бўлган, 230 нафар иш ўринларининг ташкил қилиниши кўзда тутилган кластерлар ташкил этилишига хизмат қилган;
тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг “round-tripping” усулидан фойдаланиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2019 йил 31 майдаги 05-26-4687-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга киритилиши орқали экспорт ҳажми 5,8 млн. АҚШ долларига ошиши таъминланган;
тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишда  ВОТ (build-operate-transfer) усулидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан инвестицион фаолиятни мувофиқлаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2019 йил 31 майдаги 05-26-4687-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида саноат ишлаб чиқаришга 46,4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялари жалб этилиб, улар томонидан 252 960 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришга эришилган;
ҳудудда фаолият юритаётган корхоналарнинг фонд биржасида корпоратив бошқарувини такомиллаштириш асосида акциялари орқали хорижий инвестицияларни жалб этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2011 йил 15 ноябрдаги ХБ-2-2/20-3581-сон маълумотномаси). Натижада хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish