Sayt test rejimida ishlamoqda

Орынбетов Нурылла Турдымуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Меҳнат таълими йўналиши талабаларининг электротехника, радиотехника ва электроника бўйича касбий тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (меҳнат таълими) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Ped726.
Илмий раҳбар: Насриддинов Комилжон Рахматович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институти, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.20.02.
Расмий оппонентлар: Рўзиев Эркин Искендарович, педагогика фанлари доктори, профессор; Тагаев Марат Баймуратович,  техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:  Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим бакалавр босқичи меҳнат таълими йўналиши талабаларининг электротехника, радиотехника ва электроника бўйича касбий тайёргарлигини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотининг илмий янгилиги:
замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва таълим технологияларини ўзаро уйғунлаштириш орқали электротехника, радиотехника ва электроника курсини ўқитиш мазмуни компетенциявий ёндашув ҳамда QR-код (гиперҳаволали тезкор жавоб) ёрдамида электрон ресурслардаги ўқув материалларини тизимлаштиришнинг виртуал-дидактик талаблари (визуаллик, қулайлик, интерфаоллик) интенсивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;  
электротехника, радиотехника ва электроника курсидан маъруза ва  амалий машғулотларни онлайн кузатиш ва ўзлаштириш имконини берувчи, шунингдек уларни электрон ахборот сақловчиларга юкловчи “E-minbar” платформаси учун мослаштирилган web-квест топшириқлари (вебинар маъруза, виртуал лаборатория) мажмуи ишлаб чиқилган;
касбий йўналтирилган меҳнат таълими жараёнига рақамли, вебинар, онлайн, аралаш (blended learning) таълим технологияларини қўллаш орқали электротехника, радиотехника ва электроника курси бўйича амалий ва лаборатория ишларини ташкил этишга хизмат қилувчи дастурий таъминот STEAM (технология ва санъат) таълими талабларини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак технология фани ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини жадаллаштиришга йўналтирилган “Электротехника ишлари” электив (махсус) курсини аудиториядан ташқари машғулотлар (тўгарак, устоз-шогирд, маҳорат дарслари) тузилмасига тизимли татбиқ этиш асосида хусусий-методик тизимнинг амалий компоненти такомиллаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Меҳнат таълими йўналиши талабаларининг электротехника, радиотехника ва электроника бўйича касбий тайёргарлигини такомиллаштиришга доир олинган илмий натижалар асосида:
меҳнат таълими йўналиши талабаларнинг умумкасбий фанлар бўйича касбий тайёргарлигини такомиллаштиришда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва таълим технологияларини ўзаро уйғунлаштириш, электрон ресурслардаги ўқув материалларини тизимлаштиришнинг виртуал-дидактик талабларига доир таклифлардан  5112100 – Меҳнат таълими бакалавриат таълим йўналиши малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 апрелдаги 89-03-1337-сон маълумотномаси). Натижада меҳнат таълими йўналишида электротехника, радиотехника ва электроника фанини ўқитиш самарадорлигини оширишга эришилган;
электротехника, радиотехника ва электроника курсидан маъруза ва  амалий машғулотларни онлайн кузатиш ва ўзлаштириш имконини берувчи, шунингдек уларни электрон ахборот сақловчиларга юкловчи “E-minbar” платформаси учун мослаштирилган электротехника, радиотехника ва электроника курсини яратишга доир таклиф ва тавсиялардан меҳнат таълими йўналиши бўйича ўқув режасининг танлов фанлари блокига “Электротехника ишлари” номли янги ўқув фанини киритишда фойдаланилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 октябрдаги 89-03-3676-сон маълумотномаси). Натижада LabVIEW дастурига асосланган виртуал лаборатория машғулотлари мажмуи ишлаб чиқилган, электротехника, радиотехника ва электроника курси бўйича амалий ва лаборатория ишларини ташкил этишга хизмат қилувчи дастурий таъминот такомиллаштирилган ҳамда бўлажак технология фани ўқитувчиларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга доир коммуникатив компетентлигини оширишга, уларнинг рақамли технологиялардан фойдаланиш малакасини ривожлантиришга эришилган;
бўлажак технология фани ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини жадаллаштиришга йўналтирилган “Электротехника ишлари” электив (махсус) курсини аудиториядан ташқари машғулотлар тузилмасига тизимли татбиқ этишга ва касбий йўналтирилган меҳнат таълими жараёнига рақамли, вебинар, онлайн, аралаш (blended learning) таълим технологияларини қўллашга доир амалий таклиф ва тавсиялардан П3-2014-0912150537 рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида меҳнат таълими фанини мазмунан модернизациялаш” (2015–2017 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил  2 октябрдаги 89-03-3676-сон маълумотномаси). Натижада “Электротехника ишлари” электив (махсус) курсини ўқитишнинг модернизациялашган методик таъминоти ишлаб чиқилган ва талабаларнинг технологик компетентлигини ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish