Sayt test rejimida ishlamoqda

Юнусова Минаввархон Сабировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий ҳуқуқий ахборот қидирув тизимларини таълим жараёнига татбиқи”, 13.00.06–Электрон таълим назарияси ва методикаси (таълим соҳалари ва босқичлари бўйича) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped396.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Мухаммадиев Жаббор Ўрақович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, PhD.28.03.2019.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мамаражабов Мирсалим Элмирзаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таълим жараёнига ҳуқуқий ахборот қидирув тизимларини татбиқ қилиш орқали бўлажак ҳуқуқшуносларнинг ахборот ва касбий компетентлигини шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ҳуқуқшуносларнинг ахборот ва касбий компетентлигини шакллантирувчи воситаларнинг (қидирув тизимлари, ҳуқуқий ахборот қидирув тизимлари) дидактик синтез имкониятлари, яъни таълим жараёнида интерактив мулоқот, вақтни назорат қилиш, ахборотни ҳар хил шаклларда тақдим этишга устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
ҳуқуқшуносларнинг рефлексив (коммуникатив, шахсий, интеллектуал) ва мотивацион (инструментал, профессионал, ватанпарварлик) хусусиятларини ривожлантириш механизмлари Web-Quest, Answer Garden мобил иловалар ҳамда Google Drive булутли технологияларини қўллаган ҳолда вариацион, хусусийликдан умумийликка мослаштирилган топшириқлар орқали такомиллаштирилган;
тизимли, фаолиятли ва компетентли ёндашувлар асосида педагогик жараён элементларини қамраб олган касбга йўналтириб ўқитиш модели касбий-дастурий воситаларини ўзида мужассам этган электрон ўқув-услубий мажмуа ишлаб чиқиш  орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ҳуқуқшуносларнинг ахборот ва касбий компетентлигини  шакллантиришда касбга йўналтириб ўқитиш таълим самарадорлигини квалиметрик баҳолаш мезонлари (репродуктив, продуктив, қисман изланишли ва креатив) Блум ва Гилфорд таксономияларини қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Замонавий ҳуқуқий ахборот қидирув тизимларини таълим жараёнига татбиқи бўйича олинган илмий натижалар  асосида:
бўлажак ҳуқуқшуносларнинг ахборот, касбий компетентлигини шакллантирувчи ва педагогик жараённинг элементларини қамраб олган электрон таълим муҳитида касбга йўналтириб ўқитиш модели “Юридик амалиётда АКТни қўллаш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 5 сентябрдаги 89-03-3328-сон маълумотномаси). Натижада “Ахборот коммуникация технологиялари” модули мазмуни такомиллаштирилган ва талабаларни касбий, ахборот компетентлиги ривожлантирилган;
“Ҳуқуқий соҳада тизимли таҳлил” курсини ўқитишда Web-Quest, AnswerGarden мобил иловалари ҳамда Google Apps Education Edition булутли технологияларини қўллаш усуллари “Ҳуқуқий соҳада тизимли таҳлил” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 11 августдаги 89-03-2804-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ҳуқуқшуносларнинг рефлексив ва мотивацион хусусиятлари ривожлантирилган;
бўлажак ҳуқуқшуносларнинг рефлексив ва мотивацион хусусиятларини ривожлантиришга оид илмий асосланган таклифлардан ПЗ-2017 0927453 рақамли “Суд қарорларини мажбурий ижро этиш механизмларини янада такомиллаштириш масалалари” мавзусидаги амалий грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 5 сентябрдаги 89-03-3328-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ҳуқуқшуносларнинг тўғри қарорлар қабул қилишида  ахборот ва касбий компетентлиги ролининг аҳамияти аниқлаштирилган;
бўлажак ҳуқуқшуносларнинг ахборот ва касбий компетентлигини  шакллантиришда касбга йўналтириб ўқитиш таълим самарадорлигини квалиметрик баҳолаш мезонлари таксономияларини қўллаш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Юридик амалиётда АКТ” дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 11 августаги 89-03-2804-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ҳуқуқшуносларнинг касбий фаолиятида қўлланиладиган масалаларни оптимал ҳал қилиш учун зарурий шарт-шароит яратилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish