Маҳмудов Мираббос Фазлиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларда саноатни ривожлантиришда ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш йўналишлари (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.012–Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Iqt757.
Илмий раҳбар: Ахмедов Дурбек Қудратиллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, DSc.29.06.2019.I.84.01.
Расмий оппонентлар: Рўзиметов Бахтиёр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сиддиқов Алишер Жўрақулович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё вилояти саноатини ривожлантиришда ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш йўналишлари бўйича илмий-услубий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарё вилояти туманлари кесимида саноат маҳсулотлари экспортини ривожлантиришнинг салоҳият даражаси қиёсий устунликни белгиловчи мезонлар бўйича табақалаштирилган истиқболли ишлаб чиқариш соҳалари аниқланган;
минтақа (вилоят) саноат ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш даражасини баҳолашнинг услубий ёндашуви ишлаб чиқариш омилларининг минтақа саноат салоҳиятига таъсирини баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
минтақа (вилоят)да саноат маҳсулотларини қайта ишлашнинг кўп босқичли тизимига “иккиламчи ресурс ва истеъмолдан ҳосил бўлган саноат чиқиндиларини қайта ишлаш” босқичини йўлга қўйиш асосида етакчи тармоқларда қўшилган қиймат занжирини ҳосил қилиш таклиф этилган;
Қашқадарё вилоятида саноат тармоқлари ривожланишининг прогностик, оптимизацион, лойиҳавий-инвестицион, дастурий босқичларини жорий этиш асосида 2019-2025 йилларга мўлжалланган прогноз вариантлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳудудларда саноатни ривожлантиришда ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қашқадарё вилояти туманлари кесимида саноат маҳсулотлари экспортини ривожлантиришнинг салоҳият даражаси қиёсий устунликни белгиловчи мезонлар бўйича табақалаштирилган истиқболли ишлаб чиқариш соҳаларига оид таклифи Қашқадарё вилоятини 2019–2021 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 18 апрелдаги СС-4-0/20-920-сон ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2019 йил 28 мартдаги 02/624-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилояти туманларининг саноат маҳсулотлари экспортини ривожлантиришдаги қиёсий устунликлари асосида истиқболли соҳалари аниқланиб, инвестицияларни киритишнинг манзиллилиги ва мақсадлилиги даражасининг ошиши ҳисобига саноат маҳсулотлари экспорт ҳажмининг 2019 йил 1 чорагида ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 107 фоизга ўсишига хизмат қилган;
минтақа (вилоят) саноат ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш даражасини баҳолашнинг услубий ёндашуви ишлаб чиқариш омилларининг минтақа саноат салоҳиятига таъсирини баҳолаш асосида такомиллаштирилганлиги бўйича таклифдан республикада ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада бўлган туманларни аниқлаш ва уларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 18 апрелдаги СС-4-0/20-920-сон ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2019 йил 28 мартдаги 02/624-сон маълумотномалари). Бунинг натижасида мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши нисбатан паст бўлган туманларни аниқлаш ҳамда уларда саноат ишлаб чиқариши салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини берган;
минтақа (вилоят)да саноат маҳсулотларини қайта ишлашнинг кўп босқичли тизимига “иккиламчи ресурс ва истеъмолдан ҳосил бўлган саноат чиқиндиларини қайта ишлаш” босқичини йўлга қўйиш асосида етакчи тармоқларда қўшилган қиймат занжирини ҳосил қилиш борасидаги таклифдан Республикада ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада бўлган туманларни баҳолаш ва аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 18 апрелдаги СС-4-0/20-920-сон ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2019 йил 28 мартдаги 02/624-сон маълумотномалари). Натижада, мамлакат минтақаларида иккиламчи ресурслардан қайта ишлашни самарадорлигини янада такомиллаштириш йўллари ишлаб чиқилган ҳамда илмий янгиликдан фойдаланиш асосида Қашқадарё вилояти иқтисодиётида қўшимча 5,8 млрд сўмлик ялпи ҳудудий маҳсулот яратилган;
Қашқадарё вилоятида саноат тармоқлари ривожланишининг прогностик, оптимизацион, лойиҳавий-инвестицион, дастурий босқичларини жорий этиш асосида 2019–2025 йилларга мўлжалланган прогноз вариантлари ишлаб чиқилганлик бўйича таклифдан Қашқадарё вилоятини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 18 апрелдаги СС-4-0/20-920-сон ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2019 йил 28 мартдаги 02/624-сон маълумотномалари). Бунинг натижасида вилоятни ўрта ва узоқ муддатда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда саноатни барқарор ривожлантириш омиллари ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш мўлжалларининг аниқлиги ортган.