Sayt test rejimida ishlamoqda

Маттиев Илҳом Бегматдулобовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда саломатликни асрашга йўналтирилган тафаккурни шакллантириш (бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари мисолида)”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Ped135.
Илмий раҳбар: Махмудова Муяссар Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.03.2018.Ped.02.05.
Расмий оппонентлар: Чориев Абдушукур Чориевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Маъмуров Баходир Бахшиллаевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бизнес ва хизмат кўрсатиш йўналишида таҳсил олаётган талабаларда саломатликни асрашга йўналтирилган тафаккурни шакллантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
олий таълим муассасалари бизнес ва хизмат кўрсатиш йўналишида таҳсил олаётган талабаларда саломатликни асрашга йўналтирилган “health care” тафаккурини шакллантиришнинг педагогик шакллари (аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотлар), методлари (коллоборатив дискуссия, тарғибот диалоглари, лойиҳалаш), усуллари (профилактик ҳимояловчи, компенсатор, рағбатлантирувчи) аниқлаштирилган;
педагогик жараённи “health care” асосида лойиҳалашнинг компонентлари (инновацион ғоя, педагогик жараённи моделлаштириш, педагогик эксперимент); дидактик мезонлари (акмеологик ва аксиологик, интеграцион, фасилитацион, контекст, ситуацион, адаптацион таълим), аниқланган;
бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари талабаларида “health care”  тафаккурини шакллантириш асослари белгиланган, унинг дарс жараёнидаги ва дарс жараёнидан ташқаридаги тизимларининг педагогик вазифалари, шарт-шароитлари аниқланган ва педагогик жараённинг яхлит педагогик модели ишлаб чиқилган;
бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари талабаларида саломатликни асрашга йўналтирилган “health care”  тафаккурини шакллантиришнинг инновацион-методик стратегияси, унинг экспериментал даражаси, баҳолаш даражалари ва мезонлари, педагогик жараённи модернизация қилишга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Талабаларда саломатликни асрашга йўналтирилган тафаккурни шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасалари бизнес ва хизмат кўрсатиш йўналишида таҳсил олаётган талабаларда саломатликни асрашга йўналтирилган “health care” тафаккурини шакллантиришда маҳаллий ҳокимият, соғлиқни сақлаш, таълим тизимининг ўзаро мувофиқлашган яхлит педагогик моделига доир таклифлардан ИОТ 2013-1-19 рақамли “Республика иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини етук ва касбий кўникмага эга кадрлар билан таъминланишда касб-ҳунар коллежларида адабиётларни ташкил этилишининг аҳамияти” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 25 октябрдаги 89-13-4159-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг соғломлаштиришга йўналтирилган тафаккури, ахлоқий сифатлари, тегишли касбий компетенциясини шакллантириш, уларнинг турғун интеллектуал-эмоционал категорияга айланиши таъминланган;
“Миллий ғоя ва ёшлар дунёқарашини шакллантириш” ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат кенгашининг 2018 йил 20 сентябрдаги 02/09-1014-18-сон маълумотномаси). Натижада ёш авлодни ҳар томонлама баркамол ва соғлом қилиб тарбиялаш бўйича ўқув таъминоти яратилган, таълим муассасаларида таълим субъектларининг соғломлаштириш фаолиятини тизимли ташкил қилиш жараёни такомиллаштирилган;  
 “health care”  тафаккурини шакллантиришда интеграция асослари, унинг интеллектуал, бошқарув, психологик, коммуникатив, рефлексив аспектларига доир таклифлардан Гулистон давлат университети, Жиззах политехника институти, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Самарқанд давлат чет тиллар институтларда талабаларни соғломлаштиришга йўналтирилган тизим ва технологияни жорий этишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 11 августдаги 89-03-2796-сон  ҳамда 2018 йил 29 майдаги 01-02/2-2-159-сон маълумотномалари). Натижада, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари талабаларида “healt care” тафаккурини шакллантиришнинг асослари белгиланиб, унинг дарс жараёнида ва дарс жараёнидан ташқаридаги педагогик жараённинг яхлит педагогик модели ишлаб чиқилишига эришилган.
ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, ҳар бир кишида ўз саломатлиги учун масъуллик туйғусини шакллантириш бўйича тадқиқот хулосалари ва тавсияларидан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг туман, шаҳар, вилоятлар миқёсидаги тадбирларида фойдаланилга (Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 2018 йил 7 сентябрдаги 02-04/488-сон маълумотномаси). Натижада, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент вилояти ва шаҳри маҳаллаларида ёшларнинг соғлом турмуш тарзига бўлган эътиқодини ривожлантириш, уларнинг зарарли одатлардан ўзини асраш малакалари ва масъулиятини таъминлашга эришилган;
бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари талабаларида саломатликни асрашга йўналтирилган тафаккурни шакллантиришга доир хулоса ва тавсиялардан, хусусан ишлаб чиқилган инновацион ёндашувлардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти Кенгашининг 2018 йилдаги фаолияти самарадорлигини ошириш ва янги босқичга кўтариш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2018 йил 17 августдаги 04-13/4505-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар ўртасида зарарли одатлар, юқумли касалликлар, ижтимоий касалликларнинг  олдини олиш, репродуктив саломатлик, оила саломатлигига оид янги қарашларни шакллантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish