Sayt test rejimida ishlamoqda

Усаров Жаббор Эшбековичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Tаянч ва фанга оид компетенциялар асосида таълим мазмунини такомиллаштириш ва ўқувчилар компетентлигини ривожлантириш (физика фанини ўқитиш мисолида)”,  13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Илмий раҳбар: Мухамедов Гофуржон Исраилович,  кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика университети,  DSc.28.12.2017.Ped.01.09.
Расмий оппонентлар: Зайнабиддинов Сирожиддин, физика-математика фанлари доктори, академик;  Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор;  Усмонов Шукрулла Неъматович, физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таянч ва фанга оид компетенциялар асосида умумий ўрта таълим физика фани мазмунини такомиллаштириш ва ўқувчилар компетентлигини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг физика фани бўйича компетенциялари таркиби физик жараёнлар таснифи (ҳодисаларни кузатиш, тушуниш ва тушунтириш), тажрибалар ҳолати (ўтказиш, физик катталикларни ўлчаш ва хулосалар чиқариш), амалиёт (физик билимлар ва асбоблардан амалиётда фойдалана олиш)га оид элементларини киритиш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларда физика фанига оид умумий компетенцияларни шакллантириш тузилмаси мотивация, когнитив, фаолият ва натижаларни баҳолаш босқичларида компетенциялар хусусиятлари (эҳтиёж, мақсадни тўғри қўйиш, қизиқиш, мотивация, физик тушунчалар, прогноз қилиш, аналитик кўникма ва интерпретация қилиш) ва кўрсаткичлари (компетенцияларни шакллантириш, компетенцияларни мустақил қўллай олиш,  компетентлик, ўз-ўзини баҳолай олиш)  мазмунини очиб бериш асосида ишлаб чиқилган;
ўқувчиларда физика фанига оид компетентлик даражасини аниқлаш имкониятлари педагогик ва психологик ташхислаш функциялари (бошланғич ва ундан кейинги даражасини баҳолаш, методикалар назорати, коррекциялаш)ни киритиш асосида кенгайтирилган;
ўқувчи шахсига йўналтирилган дарс шаклларини пассив, фаол, интерфаол ёндашувга кўра лойиҳалаш жараёнлари таянч ва фанга оид  умумий компетенцияларни шакллантиришда дарсларга қўйиладиган талабларга (замонавийлик, педагогик техника тамойиллари, ўқув вазиятини яратиш) устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ўқув фаолиятини жадаллаштирувчи таълим технологиялари ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаши ва мотивациясини оширишга йўналтирилган ўқув-услубий материалларни (дидактик, руҳий-педагогик, ижтимоий-педагогик, ташхис мезонлари) ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Физикани ўқитиш жараёнида таянч ва фанга оид компетенциялар асосида  таълим мазмунини такомиллаштириш ва ўқувчилар компетентлигини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг физика фани бўйича компетенциялари таркиби, физик жараёнлар таснифи (ҳодисаларни кузатиш, тушуниш ва тушунтириш), тажрибалар ҳолати (ўтказиш, физик катталикларни ўлчаш ва хулосалар чиқариш), амалиёт (физик билимлар ва асбоблардан амалиётда фойдалана олиш)га оид элементларига оид таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 21 февралдаги 01-02/2-2-60-сон маълумотномаси). Мазкур ДТС 2017–2018 ўқув йилида амалиётга жорий этилган 8-, 9-, 10- ва 11-синф физика дарсликларининг яратилишига асос бўлган;
ўқувчиларда физика фанига оид умумий компетенцияларни шакллантириш тузилмаси, мотивация, когнитив, фаолият ва натижаларни баҳолаш босқичларида компетенциялар хусусиятлари ва кўрсаткичлари, ўқувчиларда физика фанига оид компетентлик даражасини аниқлаш имкониятлари, педагогик ва психологик ташхислаш функцияларига оид таклифлар академик лицей ўқувчилари учун Физика 2-китоб “Электродинамика. Электромагнит тебранишлар ва тўлқинлар” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 23 январдаги  89-03-308-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари ўқувчиларда таянч ва фанга оид компетенцияларни шакллантириш ҳамда фанни ўқитиш  сифатини оширишга хизмат қилган;
ўқувчи шахсига йўналтирилган дарс  шакллари, пассив, фаол, интерфаол ёндашувларга кўра лойиҳалаш жараёнлари, таянч ва фанга оид  умумий компетенцияларни шакллантиришда дарсларга қўйиладиган талаблар, ўқув фаолиятини жадаллаштирувчи таълим технологияларига оид таклифларидан ПЗ–2014-0910185149 рақамли “Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг  компетенцияларини шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари” (2015–2017 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 23 январдаги 89-03-308-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа умумий ўрта таълим тизимида компетенциявий ёндашувнинг амалиётга жорий этилишига методик асос бўлиб хизмат қилган;
ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаши, физик тафаккури ва мотивациясини оширишга йўналтирилган таклифларидан Физика 3-китоб “Оптика, квант физикаси, атом ва ядро физикаси” номли дарсликда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 23 январдаги  89-03-308-сон маълумотномаси). Натижада дарслик сифатида  республикамиздаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ДТС талаблари даражасидаги дидактик материаллар билан танишиш ва олий таълим муассасаларига кириш тест-синовларига тайёрланиш имкониятига эга бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish