Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшмуминов Асқар Алламурадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек тили миллий корпусининг синоним сўзлар базаси», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Fil700.
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети,  PhD.30.05.2018.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Азамат Бахронович, филология фанлари доктори; Абжалова Манзура Абдурашетовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: синонимлар базасини шакллантиришнинг назарий асосларини ўрганиш, синонимлар разметкаси орқали синонимлар базасини такомиллаштириш тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
синонимлар базасини шакллантиришда лисон – нутқ фарқланиши ва градуонимик  (даражаланиш) тамойили лингвистик методология эканлиги асосланган;
семантик разметканинг лексема луғавий маъноси, маъно кўлами ва кўчим туридан кейинги поғонадаги босқичи синонимик тавсиф эканлиги аниқланган;
маънодош сўзлар базасини тузишда семантик разметканинг таснифий ўрни очиб берилган;
ўзбек тилининг лисоний синонимларини теглаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек тили миллий корпусининг синоним сўзлар базасини ишлаб чиқиш жараёнида эришилган илмий натажалар асосида:
семантик разметканинг лексема луғавий маъноси, маъно кўлами ва кўчим туридан кейинги поғонадаги босқичи синонимик тавсиф эканлиги ҳақидаги илмий хулосалари асосида  ўзбек тили синонимлари теглари лингвистик моделидан синонимлар базасининг on-line варианти фрагментини яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 21 майдаги 89-03-2113-сон маълумотномаси). Натижада “Ҳозирги ўзбек тили”, “Компьютер лингвистикаси” фанлари мазмунини такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини оширишга эришилган;
маънодош сўзлар базасини тузишда семантик разметканинг таснифий ўрни эканлигига доир илмий натижаларидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши давлатимиз Раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг учинчи ташаббуси доирасида бажарилаётган ишларда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 2 июлдаги 04-13/3033-сон маълумотномаси). Натижада  ёшларнинг билим олишга бўлган қизиқиши ҳамда интернет орқали ўзбек тилига оид билимларининг такомиллашувига эришилган;
синонимлар базасини шакллантиришда лисон – нутқ фарқланиши ва градуонимик тамойили лингвистик методология эканлигини акс эттиришга доир материаллардан Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Диёр янгиликлари” ва “Бир асар шарҳи” кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё телерадиокомпа-ниясининг 2019 йил 9 апрелдаги 01-15/263-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар янги материаллар, илмий асосланган далиллар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish