Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшматова Феруза Фарходовнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Халқаро парламент ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришнинг назарий ва амалий масалалари », 12.00.10–Халқаро ҳуқуқ
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Yu25
Илмий раҳбар: йўқ
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.27.06.2017. Tar/Yu/I.24.01.
Расмий оппонентлар: Бобоқулов Иномжон Ибрагимович, юридик фанлари доктори, профессор; Тиллабаев Мирзатилла Алишерович, юридик фанлари доктори, доцент; Туляганов Абдуманноп Абдужабборович, юридик фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот номи: Тошкент Давлат юридик университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга  молик.
II. Тадқиқот мақсади  халқаро парламент ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришнинг назарий ва амалий масалаларини таҳлил қилиш, тегишли тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бошқа давлатлар парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан парламентлараро ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузиши, бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар ва бошқа тузилмалар ташкил қилиши, расмий парламент делегациялари алмашинишининг амалий аҳамияти асослантирилган; 
хорижий давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа ҳамкорлик тузилмалари Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан тузилиши, унинг таркиби Қонунчилик палатаси Кенгашнинг қарори билан тасдиқланиши асослантирилган; 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати биргаликда бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари таркибида ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа ҳамкорлик тузилмаларини ташкил қилиши уларнинг таркиби Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенат Кенгашининг Қўшма қарори билан тасдиқланиши асослантирилган;
расмий парламент делегациялари бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун Қонунчилик палатаси депутатлари расмий парламент делегациялари таркибида хорижий мамлакатларга юборилиши Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан кўриб чиқилиши ва хорижий сафар якунлари бўйича ўрнатилган тартибда ҳисобот тайёрлаш механизми асослантирилган;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг хорижий мамлакатлар парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро тузилмалари ихтиёрийлик асосида тузилиши ва Парламентлараро тузилма таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари ҳам алоҳида-алоҳида, ҳам биргаликда кириши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Халқаро парламент ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришнинг назарий ва амалий масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Замонавий халқаро парламент ташкилотларининг назарий-амалий муаммоларини илмий тадқиқ этиш натижаларига кўра, ишда: “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан парламентлараро ҳамкорлик қилишининг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламенти тўғрисида”ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонуни лойиҳасининг 34-моддаси биринчи қисмига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва Парламентлараро алоқалар қўмитаси, 2018 йил 07 январь 10/1-577-сон далолатнома). Ушбу қўшимчанинг киритилиши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан парламентлараро ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузиши, бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар ва бошқа тузилмалар ташкил қилиши, расмий парламент делегациялари алмашинишининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаб қўйишга асос бўлиб хизмат қилган;
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан парламентлараро ҳамкорлик қилишининг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламенти тўғрисида”ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонуни лойиҳасининг 341-моддасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва Парламентлараро алоқалар қўмитаси, 2018 йил 07 январь 10/1-577-сон далолатнома). Ушбу қўшимчанинг киритилиши Ўзбекистон Республикаси Парламентининг ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва хорижий мамлакатлар парламентлари билан ҳамкорлик бўйича бошқа тузилмаларни ташкил этиш механизмини янада такомиллаштиришга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан парламентлараро ҳамкорлик қилишининг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламенти тўғрисида”ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонуни лойиҳасининг 342-моддасида киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва Парламентлараро алоқалар қўмитаси, 2018 йил 07 январь 10/1-577-сон далолатнома). Ушбу қўшимчанинг киритилиши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг расмий парламент делегациялари бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотларига бориши учун мавжуд ҳуқуқий асосни мустаҳкамлашга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари таркибидан Парламентлараро тузилма тузишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг 2017 йил 25 декабрдаги № 1391-III/КҚ-280-III қўшма қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг хорижий мамлакатлар парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро тузилмалари тўғрисида Низом”нинг II бўлими 6 банди киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва Парламентлараро алоқалар қўмитаси, 2018 йил 04 март 10/1-589-сон далолатнома). Ушбу банднинг киритилиши Ўзбекистон Республикаси Парламентининг ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва хорижий мамлакатлар парламентлари билан ҳамкорлик бўйича бошқа тузилмаларни ташкил этиш механизмини янада такомиллаштиришга, ҳамкор давлатлар ўртасида прогрессив мулоқотни ривожлантириш, мазкур соҳадаги давлат сиёсатининг йўналишларини халқаро стандартларга мувофиқ равишда аниқ белгилашга хизмат қилган; 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталари делегацияларининг хорижга чиқишини тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари делегацияларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисида Регламентни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш таклифи киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва Парламентлараро алоқалар қўмитаси, 2019 йил 13 сентябрь 10/1-753-сон далолатнома). Ушбу таклиф этилган регламентнинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталари аппаратлари масъул ходимларининг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларини ташкил этиш тартибини белгилашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish