Sayt test rejimida ishlamoqda

Назарова Жанна Авзаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вена церебрал патологияси, бош мия сурункали ва ўткир ишемияси шаклланишида унинг роли», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/Tib370.
Илмий раҳбар: Аликулова Нигора Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малака ошириш институти Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Нургужаев Эркин Исмагулович тиббиёт фанлари доктори, профессор (Козоғистон) Садикова Гулчеҳра Кабуловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Мирджураев Элбек Миршовкатович тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Ульяновск давлат университети (Россия Федерацияси). 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: цереброваскуляр патологияли беморларда интракраниал веноз етишмовчилигини ташхислаш ва даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор сурункали мия ишемияси бўлган беморларда сурункали вена церебрал дисфункциясида коморбид фоннинг оғирлаштирувчи ахамияти исботланган;
сурункали мия ишемияси фонида веноз оқими бузилиши сабабли ривожланган церебрал дисфункцияси бўлган беморларда когнитив, нейропсихологик ва психоэмоционал холатлар бузилишлари орасидаги узвий мутаносиблик аниқланган; 
вена церебрал номутаносиблиги ривожланиши сабабли мия қон айланишининг гемодинамик захирасининг пасайиши ва мия ишемик шикастланиши боскичлари жадал ривожланиши исботланган;
илк бор сурункали мия ишемияси бўлган беморларда веноз дисгемия ривожланиш фонида куз тур пардаси ўзгаришлари ва церебрал гемодинамика кўрсаткичлари орасида узаро боғлиқлик мавжудлиги аникланган;
бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши транзитор ишемик атакаси веноз церебрал дисфункциянинг вертебро-базиляр бассейнида айниқса аёлларда учраш тезлиги юқорилиги аниқланди;
сурункали мия ишемияси бўлган беморларда церебрал гемодинамика ҳолати локал қон айланишининг бузилишларига ва офтальмологик ўзгаришларга юқори даражада таъсир кўрсатиши исботланган; 
сурункали мия ишемияси фонида веноз церебрал дисфункцияси бўлган беморларнинг ретинасида кон томир узгаришлари касалликнинг эрта боскичларида прогностик мезонлари аникланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бош мия ўткир ва сурункали ишемиясида веноз церебрал дисциркуляциясини даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
«Мия сурункали ишемияси бўлган беморларда йўлдош вена церебрал дисциркуляция мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда дифференциал терапия усули» мавзуси бўйича услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 20 июндаги 8н-д/148-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома жорий этилиши сурункали вена церебрал дисфункциясининг клиник-патогенетик таҳлили замонавий ҳолатини яхшилаш имконини берган;
«Реоэнцефалография кўрсаткичлари асосида мия сурункали ишемиясининг дифференциал терапияси» мавзуси бўйича услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 20 июндаги 8н-д/148-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ЦВП бўлган беморларда ВЦДни эрта ташхислаш ҳамда терапевтик чора-тадбирларни такомиллаштириш имконини берган;
гипертоник ва атеросклеротик генезли сурункали мия ишемияси фонида ВЦД бўлган беморларнинг клиник-патогенетик хусусиятларини яхшилаш усулларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, 3-Тошкент тиббиёт академиясининг неврология бўлимига, Тошкент вилоятидаги Соматик касалликлар шифохонаси неврология бўлимига, Бухоро шаҳридаги 5- ва 6-оилавий поликлиникалар амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 8 октябрдаги 8н-з/159-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши ВЦДни даволаш самарадорлигини 12,5% га ошириш, шунингдек, клиник-патогенетик хусусиятлар ва гемодинамик бузилишларни коррекциялашни ҳисобга олган ҳолда касалликни эрта ташхислашнинг амалга оширилиши беморларда цереброваскуляр касалликнинг зўрайишини аҳамиятли камайтириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish