Sayt test rejimida ishlamoqda

Назаров Комил Игамбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тош-тупроқли тўғонларнинг йирик синиқ тошли таянч призмаси мустаҳкамлиги ва деформацияси (Тўпалонг ва Писком ГЭСлари мисолида)”, 05.09.06 – Гидротехника ва мелиорация қурилиши (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/T.1228
Илмий раҳбар: Мажидов Ином Уришович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSс.03/30.12.2019.Т.10.02.
Расмий оппонентлар: Эшев Собир Саматович, техника фанлари доктори, профессор; Усманхаджаев Илхом Иномович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади табиий ҳолдаги йирик синиқ тошли грунтларнинг донадорлик таркибини моделлаш усулини, тош-тупроқли тўғонларнинг йирик синиқ тошли таянч призмасининг мустаҳкамлиги ва деформациясини экспериментал тадқиқ қилиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий ҳолдаги йирик синиқ тошли грунтларнинг донадорлик таркибини лаборатория шароити учун моделлаш усулини ускунанинг минимал ўлчамларини ҳисобга олиб такомиллаштирилган;
йирик синиқ тошли грунтларнинг зичлигига майда зарраларнинг (5 ммдан кичик) таъсири асосланган;
йирик синиқ тошли грунтларнинг деформациясини аниқлаш усули лаборатория шароитида аниқлашда ускуна деворидаги ишқаланиш ҳисобга олиб такомиллаштирилган;
йирик синиқ тошли грунтларнинг мустаҳкамлигига таъсир қилувчи омиллар асосланган (майда доналар таркиби, намлик, фракция ҳажми ва шакли ва бошқалар).
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тош-тупроқли тўғонларнинг йирик синиқ тошли таянч призмасининг мустаҳкамлиги ва деформацияси бўйича олинган натижалар асосида:
такомиллаштирилган йирик синиқ тошли грунтларнинг донадорлик таркибини  моделлаш усули Сурия Араб Республикасидаги Брадон тўғонида жорий қилинган (Россия Федерацияси «СОВИНТЕРВОД» ЁАЖнинг 2008 йил 12 январдаги 03/06-сон маълумотномаси). Натижада, лаборатория шароитида тажриба ўтказиш, ҳисоблаш вақти қисқартирилган, содда ва қулай моделлаш усули яратилган ҳамда табиий грунтларга яқинлашиш, грунтларнинг характеристикаларни баҳолаш аниқлиги ортган;
йирик синиқ тошли грунтларнинг зичлигига майда зарраларнинг (5 ммдан кичик) таъсири “Гидропроект” АЖ лойиҳа институти томонидан Писком, Тўполонг ва Брадон грунтли тўғонлари лойиҳаси ва қурилишида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “O’ZBEKGIDROENERGO” АЖнинг 2019 йил 2 майдаги 03-18/965-сон ва 2020 йил 2 март 04-24/693-сон маълумотномалари). Натижада, грунтнинг фильтрация коэффициенти камайиши таъминланган;
йирик синиқ тошли грунтларнинг деформациясини аниқлашда ускуна деворидаги ишқаланишни ҳисобга олиб такомиллаштирилган усул “Гидропроект” АЖ лойиҳа институти томонидан Писком ва Тўполонг  тўғонлари лойиҳаси ва қурилишида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “O’ZBEKGIDROENERGO” АЖнинг 2019 йил 2 майдаги 03-18/965-сон ва 2020 йил 2 март 04-24/693-сон маълумотномалари). Натижада, тўғоннинг хақиқий деформацияси аниқланган, тўғонларнинг мустаҳкамлиги ва хавфсизлигини баҳолаш имкони яратилган;
асосланган йирик синиқ тошли грунтларнинг мустаҳкамлигига таъсир қилувчи омиллар “Гидропроект” АЖ лойиҳа институти томонидан Писком, грунтли тўғонининг лойиҳаси ва қурилишида жорий этилган ( “O’ZBEKGIDROENERGO” АЖнинг 2019 йил 2 майдаги 03-18/965-сон ва 2020 йил 2 март 04-24/693-сон маълумотномалари). Натижада, тўғон қиялиги бурчагининг ошишига, йирик синиқ тошли грунтларнинг ҳажмини, қурилишнинг муддатини ва таннархини камайтириш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish