Sayt test rejimida ishlamoqda

Турғунов Аброржон Махаматсолиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гепатит В даврида жигар ҳужайралари регуляторикасини математик моделлаштириш», 05.01.07 – Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/T509.
Илмий раҳбар: Хидирова Моҳинисо Бахромовна, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Равшанов Нормахмад, техника фанлари доктори, профессор; Болтибаев Шухратжон Комилжанович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Гепатит В даврида жигар ҳужайралари регуляторикасини тадқиқ қилиш учун математик модель, сонли ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурлар мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гепатит В вируслари жигар ҳужайраларида фаол бўлишини ҳисобга олган ҳолда уларнинг молекуляр-генетик тизимлари регулятор механизмлари фаолиятининг математик модели ишлаб чиқилган;
жигар ҳужайралари ва гепатит В вируслари молекуляр-генетик тизимлари регулятор механизмлари фаолиятининг математик модель тенгламаларининг сонли ҳисоблаш алгоритмлари даврий кечикишни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
жигар ҳужайралари ва гепатит В вируслари регулятор механизмлари фаолиятини миқдорий таҳлиллаш учун дастурлар мажмуаси яратилган;
гепатит В даврида жигар ҳужайралари регуляторикасининг дастурлар мажмуаси ёрдамида уларнинг биргаликдаги фаолияти режимлари, хаос соҳасидаги «r-windows» ҳамда «қора ўрама» соҳаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Гепатит В даврида жигар ҳужайралари регуляторикасини нормал ва аномал ҳолатларда тадқиқ қилиш учун ишлаб чиқилган математик модель, сонли ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурлар мажмуаси асосида:
жигар ҳужайралари ва гепатит В вирусларининг биргаликдаги фаолиятини миқдорий таҳлил қилиш учун яратилган дастурлар мажмуаси Самарқанд вилоят Юқумли касалликлар клиник шифохонасида жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 30 сентябрдаги 8н-4/319-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ўта хавфли юқумли бўлган вирусли гепатит В касаллигини башоратлаш ва ушбу касалликнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши хусусиятларини аниқлаган ҳолда тактик даволашни оптималлаш имконини берган;
жигар ҳужайралари ва гепатит В вируслари молекуляр-генетик тизимлари ўзаро боғлиқ фаолияти регулятор механизмларини ҳисоб таҳлил қилиш учун яратилган дастурлар мажмуаси «Toshkent shahar tibbiy maslahat diagnostika markazi» Давлат унитар корхонаси амалиётига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 13 сентябдаги 33-8/6417-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида гепатит В вируслари жигар ҳужайраларида фаол бўлганда шаклланиши мумкин бўлган вирусли гепатит В касаллигига ташхис қўйиш вақтини 2-3 баробарга қисқартириш ҳисобига ушбу касалликка эрта ва тез ташхис қўйиш имконини берган;
жигар ҳужайралари ва гепатит В вируслари регулятор механизмлари фаолиятида юзага келадиган вирусли гепатит В касалликларини эрта ва тез аниқлаш, мавжуд вирусли гепатит В касалликларини патологик ҳолатларда баҳолаш, келгуси оқибатларини олдиндан башорат қилиш ҳамда компьютер ташхислаш технологияларидан фойдаланиш учун яратилган дастурлар мажмуаси «Namangan medtexnika» масъулияти чекланган жамият амалиётига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 13 сентябдаги 33-8/6417-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида гепатит В даврида жигар ҳужайраларида кузатилиши мумкин бўлган вирусли гепатит В касаллигининг турли патологик ҳолатларини башорат қилиш вақтини 1,5-2 мартага қисқартириш ҳисобига эрта аниқлаш имконини берган;
гепатит В даврида жигар ҳужайралари молекуляр-генетик тизимлари фаолиятини нормал ва аномал ҳолатларда тадқиқ қилган ҳолда динамик хаос соҳасидаги «r-windows»ларни аниқлаш ва гепатит В касаллигини тез ва аниқ ташхислаш учун яратилган дастурлар мажмуаси «Gentex-servis» масъулияти чекланган жамият амалиётига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 13-сентябдаги 33-8/6417-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида гепатит В даврида жигар ҳужайралари молекуляр-генетик тизимларининг нормал ва аномал фаолиятини тез ва аниқ ташхислашда вақт сарфини 3-5 мартага камайтириш ҳамда динамик хаос соҳасидаги «r-windows»ларни аниқлаган ҳолда даволашга самарали ёндашиш чораларини ишлаб чиқиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish