Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдумуминова Раъно Норбуваевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Зарафшон воҳаси тоғолди минтақасида шафтоли (Реrsica vulgaris) ҳосилдорлигини ошириш технологияcини такомиллаштириш”, 06.01.07–Мевачилик ва узумчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Qх348.
Илмий раҳбар: Ботиров Хидир Файзиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Самарқанд тажриба станцияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/30.12.2019.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Исломов Соҳибжон Яшибекович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Кожахметов Советбек Кожахметович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Зарафшон воҳасининг суғориладиган тоғолди типик бўз тупроқлари шароитида шафтолидан мўл, сифатли ҳосил етиштириш агротехнологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор шафтолининг фенофазаси, биометрик кўрсаткичлари, ҳосил шохларининг ривожланиши, меванинг сифат кўрсаткичлари, ҳосилдорлигига сидератлар ва маъданли ўғитлар таъсири илмий асосланган;
шафтолидан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда тупроқ унумдорлигини оширувчи омиллар исботланган;
суғориладиган тоғолди ҳудуди шароитида шафтоли боғига мос кўкат ўғит турлари аниқланган;
шафтоли боғида бегона ўтлар ривожи ҳамда заракунандаларнинг зарарлашида сидератлар таъсири илмий баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республикамизда шафтолидан экологик тоза, сифатли, мўл ҳосил етиштиришда боғ қатор ораларига турли сидерат экинларини экиш ҳамда маъданли ўғитларни меъёрида қўллашнинг таъсирини аниқлаш бўйича ўтказилган тадқиқотлар асосида:
Самарқанд вилоятининг тоғолди минтақаси шароитида боғдорчилик фермер хўжаликларининг шафтоли боғларида турли сидерат экинларини етиштириш ва маъданли ўғитларини оптимал қўллаш меъёрлари Самарқанд вилоятининг жами 117 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 5 июлдаги 02/030-182-сон маълумотномаси). Натижада, шафтоли боғлари қатор ораларида арпа+рапс+кўк нўхат сидерат экинларининг экилиши натижасида гектаридан ўртача 87,2 ц ҳосил олишга эришилган;
2015-2017 йилларда Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида 20,5 га, Иштихон туманида 27 га, Жомбой туманида 40 га, Булунғур туманида 30 га, жами 117 гектар майдондага шафтоли боғлари қатор ораларида кўкат ўғитларидан арпа+рапс+кўк нўхат сидерат сифатида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 5 июлдаги 02/030-182-сон маълумотномаси). Натижада, назорат вариантида (сидератсиз) ҳосилдорлик 71,6 ц ни ташкил қилиб, бунда олинган қўшимча ҳосил 15,6 ц ни ташкил этган;
Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида 20,5 га, Иштихон туманида 27 га, Жомбой туманида 40 га, Булунғур туманида 30 га, жами 117 гектар майдондага шафтоли боғига маъданли ўғитлардан ФОН+N150 кг/га дан берилганда ҳосилдорлик 87,4 ц ни ташкил этган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 5 июлдаги 02/030-182-сон маълумотномаси). Бу эса ўз навбатида 18,3 ц/га қўшимча ҳосил олишни таъминлаб, соҳанинг рентабеллик даражасини 90,2% гача ошириш имкониятини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish