Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Жаҳонгир Абдуғаниевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта толали ғўза навлари селекциясида тола чиқими юқори бўлган ашёлар яратиш”, 06.01.05 – Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Qx113.
Илмий раҳбар: Мадартов Бахром Кувандикович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/30.12.2019.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Мамарахимов Бунёд Икрамович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Халикова Малохат Бобомуродовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ғўзада навлараро дурагайлаш орқали яратилган ашёларда тола чиқимининг ирсийланиши, ўзгарувчанлиги ва бошқа қимматли-хўжалик белгилари билан ўзаро боғлиқликда шаклланишини таҳлил қилиш асосида тола чиқими юқори, турли  районлашган навларнинг қимматли хусусиятларига эга бўлган, генетик жиҳатидан бойитилган тизмалар яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба республикамизнинг ўзаро фарқланувчи тупроқ-иқлим шароитларида районлашган навлар иштирокида дурагайлаш ўтказилиб қимматли-хўжалик кўрсаткичлари бўйича ажралиш жараёнини таҳлил қилиш орқали тола чиқими юқори, турли навларнинг қимматли хусусиятларига эга бўлган, генетик бойитилган селекцион ашёлар ажратиб олинган ва селекцион баҳоланган;
ўрта толали ғўза навлари селекцияси учун навлараро дурагайлаш усулида яратилган дурагайлар асосида аналитик селекция йўли билан популяциялар орасидан якка танловлар асосида юқори тола чиқимига эга бўлган трансгрессив шакллар ажратиб олинган; 
навлараро дурагайлаб олинган оилаларда тола чиқими белгисининг бошқа қимматли-хўжалик белгилари билан ўзаро корреляциясини ўрганиш асосида хўжалик учун фойдали белгиларнинг ижобий мажмуига ва боғлиқлигига эга бўлган оила ва тизмалар аниқланган;
юқори селекцион қийматга эга бўлган ашёларда белгиларнинг шаклланишини таҳлил қилиш ва самарали танловлар натижасида ўрта толали ғўзанинг барқарор генотипли оила ва тизмалари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўрта толали ғўза навлари селекциясида тола чиқими юқори бўлган ашёлар яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
навлараро дурагайлаш асосида янги, тола чиқими юқори, вертициллёз вилтга бардошли, тезпишар, ҳосил бериш суръати юқори бўлган янги Т-54-56 ғўза тизмаси яратилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги 05/020-4477-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тизма андоза С-6524 навига нисбатан 4,0-4,5 ц/га юқори ҳосилдорликка ва 2-3 кунга тезпишарликка эришилган;
вертициллёз вилт (V.dahliae Kleb.) га бардошли, 1000 дона чигит вазни ва тола чиқими юқори бўлган янги Т-33-35/18, Т-25-27/18 тизмалари яратилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги 05/020-4477-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур қимматли-хўжалик белгилари мажмуига эга бўлган янги тизмалар селекция жараёнларида фойдаланилган ва бошланғич ашё сифатида тавсия этилган;
навлараро дурагайлаш усулида яратилган Т-54-56, Т-33-35/18 ва Т-25-27/18 тизмалари амалий селекция жараёнларига тавсия этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги 05/020-4477-сон маълумотномаси). Натижада, андоза С-6524 навига нисбатан 4,0-4,5 ц/га юқори ҳосилдорликка ва 2-3 кунга тезпишарликка эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish