Sayt test rejimida ishlamoqda

Хуррамов Алишер Ғайратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги манзарали дарахтларнинг замбуруғли касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари”, 06.01.09 – Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Qx172.
Илмий раҳбар: Холмуродов Эркин Авазович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/30.12.2019.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Хўжаев Шамиль Турсунович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Зуфаров Миракбар Абзалович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади манзарали дарахтларнинг замбуруғлар қўзғатадиган касалликларининг тур таркиби, уларнинг биоэкологик хусусиятлари ва зарарлаш даражасини ўрганиш асосида касаллик қўзғатувчи замбуруғларга қарши илмий асосланган самарали кураш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент шаҳри ва вилояти шароитида манзарали дарахт турларида тарқалган касаллик қўзғатувчи фитопатоген замбуруғларнинг заралаш даражаси аниқланган;
Тошкент шаҳри ва вилояти шароитида манзарали дарахтларда учраган микромицетларнинг 4 та бўлим, 7 та синф, 11 та тартиб, 14 та оила, 31 та туркум, 71 та тур ва 3 та шаклга мансуб турлари аниқланган;
манзарали дарахтларнинг асосий касалликларидан: илдиз чиришлар, турли хил доғланишлар, ун-шудринг ва занг касалликлари аниқланган;
манзарали дарахтларнинг асосий касалликларига қарши қўлланилган кимёвий препаратларнинг биологик ва иқтисодий самарадорлиги ҳисоблаб чиқилган;
манзарали дарахтларнинг касалликларига қарши илмий асосланган самарали кураш чораларини ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги манзарали дарахтларнинг замбуруғли касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари бўйича олиб борилган тадқиқот ишларининг натижалари асосида:
Манзарали дарахтларни кўчатзорларда кўпайтиришда замбуруғли касалликларга (ун-шудринг) қарши Ридомил Голд МЦ 68% с.д.г., фунгициди 2,5 кг/га сарф-меъёрида қўллаш «Саксонота» давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонасида 0,5 гектар майдонда жорий этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2018 йил 28 декабрдаги 04/224-329-сон маълумотномаси). Натижада, манзарали дарахтлар кўчатларининг замбруғли касалликларига қарши қўлланилган препаратларнинг биологик самарадорлиги 90,8%ни ташкил этган.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида экилган манзарали дарахтларнинг ривожланиш даврида замбуруғли касалликларига қарши фунгицидлардан Превикур SL 722 с.д.г., 1,5 л/га, Топсин М 70% н.кук., 1,5 кг/га сарф-меъёрида қўллаш «Дархан» тажриба хўжалигида 0,5 гектар кўчатзор майдонига жорий этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2018 йил 28 декабрдаги 04/224-329-сон маълумотномаси). Натижада, кўчатзорларда гектарига назоратга нисбатан 2540 дона қўшимча кўчат сақлаб қолишга эришилди ва иқтисодий самарадорлик йилига ўртача 9010000 минг сўмни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish