Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипова Умида Икрамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Янги фосфат кислотали катионитларни оқава сувлар ва саноат эритмаларини тозалашда қўллаш имкониятлари», 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/K273.
Илмий раҳбар: Пулатов Хайрулла Лутпуллаевич, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.К/Т.04.02.
Расмий оппонентлар: Кулматов Рашид Анорович, кимё фанлари доктори, профессор; Сайфутдинов Рамзиддин Сайфутдинович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади янги самарали ион-алмашинувчи полимер олиш усулларини ишлаб чиқиш, олинган ион-алмашинувчи полимерни оқава сувларни оғир металл ионларидан тозалаш ва сувларни юмшатишда қўллаш имкониятларини кенгайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор поликонденсацион турдаги термо-кимёвий-радиацион барқарор фосфат кислотали катионит олинган;
асосий физик-кимёвий, сорбцион ва эксплуатацион хусусиятларнинг бошланғич хомашё материалларининг хусусиятларига, фосфорлантирувчи агент концентрациясига, реакция температураси ва давомийлигига корреляцион боғлиқлиги аниқланган;
монофункционал фосфат кислотали катионит стирол-фурфурол полимер асосида олишнинг оптимал шароитлари аниқланган;
оқава сувларни тозалаш, юмшатиш ва катионитни регенерациялаш технологияси такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Саноат оқава сувларини тозалаш ва юмшатиш учун янги ион алмашиниш қурилмасини олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
стирол-фурфурол полимери асосида янги фосфат кислотали катионит олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти (№IАР 03886, 2009 й.) олинган. Натижада, оқава сувларни оғир металл ионларидан тозалаш учун фосфат кислотали катионит ишлаб чиқариш имконини берган;
синтез қилинган фосфат кислотали катионит “Сувсоз” ДУКга қарашли Бўзсув аэрация станциясида оқава сувларни оғир металл ионларидан тозалаш жараёнида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 21 ноябрдаги  03-02/3-3985-сон маълумотномаси). Натижада, шаҳар оқава сувларини оғир металл ионларидан самарали тозалаш имконини берган;  
синтез қилинган фосфат кислотали катионит “Ҳамкор” МЧЖда саноат сувларини деминераллаштириш жараёнида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 21 ноябрдаги  03-02/3-3985-сон маълумотномаси). Натижада, техник сувни тайёрлаш самарадорлиги ортиб, импортга чиқарилаётган катионитларни маҳаллийлаштириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish