Хаметов Замирбек Мухторовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нефть шламларининг коллоид-кимёвий хусусиятларини ҳисобга олиб уларни утилизацияга тайёрлаш жараёнларини такомиллаштириш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Т1498.
Илмий раҳбар: Хурмаматов Абдугаффор Мирзабдуллаевич, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Ҳамидов Босит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор; Юлдашев Норбек Худайназарович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади углеводород чиқиндиларини сувдан ва турли механик қўшимчалардан тозалаш ва нефтшламларни дастлабки қайта ишлашга тайёрлашнинг энергия тежамкор технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гидроциклон ичидаги турбулент оқим хисобига 25 мкм (91%)гача бўлган механик қаттиқ заррачаларнинг коагуляция самарадорлиги ва уларнинг дисперслигининг ўзгариши аниқланган;
30/70 нисбатда эритувчи қўшилганда нефтшламнинг кинематик қовушқоқлик коэффициенти 1,4 мм2/с тенг бўлиб, майда дисперс зарраларнинг турболент оқим таъсирида механик коагуляцияланиши ва йириклашиши аниқланган;
нефтшламнинг механик майда дисперс заррачаларни юқори даражада тозалашни таъминлайдиган (99% гача) ва гидроциклон ичидаги турбулент оқими ҳисобига қаттиқ заррачаларнинг йириклашиш асосида уларни ажратишнинг самарадор усули ишлаб чиқилган;
оқимнинг 10÷20 м/с оралиқдаги тезликларда гидродинамик режимларининг нефтшламларнинг ҳар хил қўшимчалардан тозаланиш самарадорлигига таъсири аниқланган;
нефтшлам суспензиясидан сув ва механик қўшимчаларни ажратиш учун вакуум ҳосил қилувчи самарадорли гидроциклон ускунаси ишлаб чиқилган;
нефтшламларни қайта ишлашга тайёрлаш жараёнининг оптимал шароитлари: нефтшлам ва эритувчининг нисбати 70/30, кинематик қовушқоқлик коэффициенти – 1,40 мм2/с, эритилган нефтшламининг кириш тезлиги – 20 м/с; аралаштириш жараёнининг температураси – 600С ва аралаштириш давомийлиги – 60 дақиқа эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нефть шламларини коллоид-кимёвий хусусиятларини ҳисобга олиб уларни утилизацияга тайёрлаш жараёнларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нефть шламларини утилизация қилиш ва қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича VIII Республика инновацион ғоялар, технология ва лойиҳалар ярмаркасида «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ билан хўжалик шартномаси тузилган (25.04.2014 й., №14/10). Натижада, нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудидаги экологик муҳитнинг ифлосланишини бартараф қилиш имконини берган;
нефть шламларини механик қўшимчалардан тозалаш технологияси «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг «2021-2022 йилларда амалиётга жорий қилиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2020 йил 13 январдаги 03-17-5-250-сон маълумотномаси). Натижада, нефтшлами таркибидаги механик қўшимчаларнинг миқдорини 34% дан 0,02% га камайтириш имконини беради.