Исомидинов Азизжон Саломидиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кимё саноати чангли газларини тозалашнинг самарали усул ва қурилмаларини яратиш», 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/T1497.
Илмий раҳбар: Тожиев Расулжон Жумабоевич, техника фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Дадаходжаев Абдулла Турсунович, техника фанлари доктори, профессор; Нурмухаммедов Хабибулла Саъдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кимё саноати чангли газларини тозалашнинг самарали усули ва қурилмасини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чангли ҳавони ҳўл усулда тозаловчи ротор-фильтрли қурилманинг конструктив схемаси ишлаб чиқилган;
қурилманинг гидродинамик режимлари ишлаб чиқилган;
фильтрловчи материал актив ва пассив юзаларининг турли ўлчамларидаги газ тезликлари аниқланган;
қурилманинг қаршилик коэффициенти фильтрловчи материал актив юзасининг турли қийматлари учун аниқланган;
қурилмага берилаётган чангли ҳавонинг тезлиги ва суюқлик сарфига боғлиқ ҳолда гидравлик қаршиликлар аниқланган;
қурилма гидравлик қаршилигининг тозалаш самарадорлиги ва энергия истемолига таъсири асосланган;
математик режалаштириш усули асосида қурилманинг мақбул параметрлари асосланган;
чангли газларни тозалашнинг самарали усули ва қурилмаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ротор-фильтрли қурилмада кам энергия сарфлаган ҳолда, юқори тозалаш самарадорлигини таъминлаш бўйича олинган натижалар асосида:
яратилган ҳўл усулда чанг тозалаш қурилмаси «AMMAFOS-MAXAM» AJда амалиётга жорий этилган («O’zkimyosanoat» AJнинг 2019 йил 5 ноябрдаги 14-6826-сон маълумотномаси). Натижада, кимё саноатида чангли газларни тозалашни 99,4%га чиқариш имконини берган;
чангли газларни тозалаш усули ва қурилмаси «Farg’onaazot» AJнинг АС-72М цехи суперфосфат минерал ўғити ишлаб чиқариш бўлимида ўғит чанги ва водород-фторид газини тозалашда жорий этилган («Farg’onaazot» AJнинг 2019 йил 19 августдаги 37/3909-сон маълумотномаси). Натижада, ўғит чангини тозалаш самарадорлигини 4,6%га, водород-фторид газини тозалаш жараёнида ҳосил бўладиган чиқинди сув нейтраллигини 5,4 pH дан 9,6 pH ошириш ҳамда тозалаш учун сарфланадиган суюқликни 2,5 баробарга камайтириш имконини берган.