Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабаджанов Ойбек Абдужаббаровичнинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Розацеа пайдо бўлишининг клиник ва молекуляр-генетик асослари», 14.00.11–Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/Тib185.
Илмий маслаҳатчи: Арифов Саидқосим Сайдазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSс.27.06.2017.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Летяева Ольга Ивановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ваисов Адҳамжон Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Муҳаммедов Рустам Султонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиланинг перинатал патологиясида ва гестацияни кечиш асоратларининг ривожланишида ўткир респиратор инфекцияларнинг патогенетик ўрни ва уларнинг олдини олиш чора-тадбирларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дерматозларнинг умумий ва специфик синтроп хусусиятлари тавсифланган, розацеа ривожланишининг генлар тармоғида VDR генлари, VEGFА қон томир эндотелиал ўсиш омили ҳамда яллиғланиш чақирувчи цитокинлар иштирок этиши ҳамда улар касалликнинг клиник кечишини башоратлашда муҳим ўрин тутиши исботланган;
розацеа ривожланишида VDR, TNF–β генлар полиморф вариантлари ва VEGFА ўртасида статистик жиҳатдан аҳамиятли алоқадорлик мавжудлиги ҳамда ушбу генларнинг касаллик клиник шаклларига боғлиқлиги исботланган (P>0,05); 
VEGFА гени полиморфизмида C/C генотипи тошма ва йирингли тошмаларни юзага келтириши ҳамда ушбу локус ўзбек популяциясида розацеа келиб чиқиш эҳтимолини олдиндан башоратлаш имконини бериши  исботланган;
VEGFА гени полиформизми, TNF–β гени функционал нохуш G/A генотипи ҳамда розацеа ривожланишининг H.pyloriга алоқадор хавфи ўртасида ўзаро ижобий боғлиқлик мавжудлиги ва бу касалликни даволаш усулини танлаш имконини бериши исботланган;
розацеа билан оғриган беморларни VEGFA, VDR, TNF–α, IL–1β, IL–6 генлар полиморфизмига боғлиқ ҳолда даволашнинг юқори самарадорлиги исботланган; 
Demodex folliculorum билан ассоцирланган розацеа ривожланишида VDR гени BsmI G>А полиморфизмининг муҳим аҳамиятга эгалиги аниқланиб,. D. folliculorum мавжуд бўлганда VDR гени G/А гетерозиготали генотипи ҳамда TNF–α гени полиморфизмининг G/A генотипи бўлган беморларда розацеанинг ривожланиш хавфи ортиб бориши асосланган;  
VEGFA, IL–1β ва IL–6 генлар полиморфизми Demodex folliculorum бор/йўқлиги билан ассоциацияланмаганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Розацеа пайдо бўлишининг клиник ва молекуляр-генетик  асосларини ташхислаш ва даволаш тактикасини  такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
«Розацеанинг юзага келиш хавфи генетик маркерларини синовдан ўтказишнинг методологик асослари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 5 февралдаги 8н-д/19-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома розацеанинг юзага келиш хавфи генетик маркерлари орқали касалликни ташхислаш, келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва даволаш тактикасига янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш имконини берган;
«Генетик предикторларни баҳолаш асосида Ўзбекистонда розацеа юзага келишининг индивидуал хавфини башоратлаш» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 5 февралдаги 8н-д/19-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома розацеанинг  этиологик ва патогенетик ривожланишида генетик предикторларни баҳолаш орқали касаллик ривожаланиш тизимини индивидул баҳолаш тактикасини ишлаб чиқиш имконини берган;
розацеа пайдо бўлишини клиник ва молекуляр-генетик  ташхислаш ва даволаш тактикасини  такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика  тери-таносил касалликлари шифохонаси, Жиззах вилоят тери-таносил диспансери, Фарғона вилоят тери-таносил диспансери ҳамда Тошкент вилояти тери-таносил диспансери клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 26 сентябрдаги 8н-з/154-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши ушбу касалликка чалинган беморларда касалликнинг қайталаниш частотасини таққослаш гуруҳига нисбатан 1,8 баравар камайтириш, розацеани ташхислаш ва даволаш стандартларига молекуляр-генетик тадқиқотларнинг киритилиши адекват даволаш самарадорлигини 15% га ошириш, даволашга кетадиган сарф-харажатлар миқдорини 1,8 баравар камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish