Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадаминов Руслан Раманбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Стресс факторларнинг кузги буғдой ривожланишига таъсирини масофадан олинган маълумотлар ёрдамида баҳолаш», 03.00.07–Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/В248. 
Илмий раҳбар: Усманов Рустам Махмудович, биология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, Ўзбекистон Миллий Университети, DSc.29.08.2017.В.53.01.
Расмий оппонентлар: Давронов Кодиржон Сотволдиевич, биология фанлари доктори, профессор; Қурбонбоев Илхом Жуманазарович, биология фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли стресс факторларнинг кузги буғдой ривожланиши ва физиологик жараёнларига таъсирини масофадан олинган маълумотлар асосида баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор кузги буғдойнинг ўсиш ва ривожланишига турли стресс факторларнинг таъсирини баҳолашда аэрокосмик суратлар асосида ишлаб чиқилган вегетацион спектрал индекслар аниқланган;
сув танқислиги ва тупроқ шўрланиши омилларининг кузги буғдой ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлик кўрсаткичларига салбий таъсири спектрал индекслар асосида исботланган;
кузги буғдойнинг ривожланиш кўрсаткичлари тегишли спектрал индекслар ёрдамида баҳоланган ва геоахборот тизими технологиялари асосидаги схематик хариталари ишлаб чиқилган;
илк бор республикамиз шароитида турли стресс факторлар таъсири остида кузги буғдой ривожланиш кўрсаткичлари ва спектрал индекслар қийматлари орасида ижобий корреляция аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Стресс факторларнинг кузги буғдой ривожланишига таъсирини масофадан олинган маълумотлар ёрдамида таҳлил қилиш ва баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
масофадан зондлаш методларини қўллаган ҳолда кузги буғдой ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир қиладиган шўрланиш ва сув танқислиги стресс факторлари юзага келиш ҳолатларини эрта босқичларидаёқ аниқлаш Хоразм вилоятининг Урганч туманида 26 гектар ва Хива туманида 31 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 02/021-2828-сон маълумотномаси). Натижада ушбу стресс омилларни ўз вақтида бартараф қилишга эришилган ва ҳосилдорлик фермер хўжаликларида гектарига ўртача 3,5 центнерга ошириш имконини берган;
тупроқ шўрланиши ва сув танқислигини аниқлаш бўйича спектрал индекслар таҳлили асосида ишлаб чиқилган рақамли хариталар Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер егалари кенгашининг 2019 йил 18 ноябрдаги 01/07-31-сон маълумотномаси). Натижада фақат зарур вақтлардагина суғориш ишлари амалга оширилиб, фермер хўжаликлари майдонларида гектарига ўртача 4000 дан 5000 м3 сувни тежаш ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish