Sayt test rejimida ishlamoqda

Имомова Мукаммал Ермухаматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ташқи иқтисодий фаолиятда нефт маҳсулотларини кимёвий таркиби асосида синфлаш ва сертификатлаш», 02.00.09–Товарлар кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/K237. 
Илмий раҳбар: Абдуғаниев Бахтиёр Ёрмахаматович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.27.06.2017.K.05.01. 
Расмий оппонентлар: Каримқулов Қурбонқул Мавлонқулович, техника фанлари доктори, профессор; Исаков Мухамеджан Юнусович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасига импорт ва ундан экспорт килинаётган нефт маҳсулотлари кимёвий таркибини аниқ, тезкор, юқори самарадорликка эга инфрақизил спектроскопия ва хромато-масс-спектрометрия усулларини қўллаган ҳолда ТИФ ТН кодларини тўғрилигини белгиловчи усулларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор хромато-масс-спектрометр, индукцион боғловчи плазмали масс-спектрометр, ИК спектроскоп ва масс-спектрометр ускуналари ёрдамида мотор ва сурков мойларининг таркиби ва тузилишини комплекс тарзда аниқлаш имконини берувчи услуб ишлаб чиқилган;
илк бор мотор ва сурков мойларини минерал, яримсинтетик ва синтетик турларини аналитик таҳлилларнинг оптимал шартларини ўз ичига олган усуллар ишлаб чиқилган;
илк бор мотор ва сурков мойларини кимёвий таркиби бўйича идентификациялаш учун хромато-масс-спектрометр ва ИҚ-фурье спектроскопнинг тўғри ишлашини таъминлаш имконини берувчи метрологик сертификатлаш дастури ишлаб чиқилган;
илк бора республикага импорт қилинаётган мотор ва сурков мойларининг ТИФ ТН кодларини тўғри белгилаш мезонлари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нефт маҳсулотларини кимёвий таркиби асосида синфлаш ва сертификатлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мотор мойлари ва сурков материалларини экспертиза қилишда тезкор, ишончли ва аниқ бўлган таҳлил услуби Давлат божхона қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининнг 2019 йил 30 ноябрдаги 1/16-593-сон маълумотномаси). Натижада унинг асосида божхона органларида мотор мойларини экспорт ва импорт қилишда кимёвий таркибига кўра тўғри синфлаш ва сертификатлаш имконини берган.
ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича мотор мойлари ва бошқа турдаги сурков мойлари учун 2710198201, 2710198209, 3403191001, 3403191009 рақамли  товар коди Давлат божхона қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининнг 2019 йил 30 ноябрдаги 1/16-594-сон маълумотномаси). Натижада божхона статистикасини тўлиқ ва тўғри юритилишига, божхона тўловларини тушувчанлигини ошишига, божхона божлари ва акциз солиғи ставкаларини тўғри белгилаш имконини берган;
нефт маҳсулотларини кимёвий таркиби бўйича синфлашга комплекс ёндашувни ташкил этувчи хромато-масс-спектрометр ва ИҚ–фурье спектрометрнинг тўғри ишлашини таъминловчи метрологик сертификатлаш дастури Давлат божхона қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининнг 2019 йил 30 ноябрдаги 1/16-595-сон маълумотномаси). Натижада божхона фаолиятини интеграциялашган иқтисодий мажмуа сифатида такомиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish