Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекчанов Музаффарбек Худайбергеновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хоразм воҳаси оқиш капалаклари (Lepidoptera: Pieridae) биоэкологияси ва уларни сақлаш муаммолари», 03.00.06–Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/B158.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Икрам  Искандарович, биология фанлари доктори, професор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Зоология институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.В.52.01.
Расмий оппонентлар: Медетов Махсетбай Жапакович, биология фанлари доктори; Хусанов Алишер Каримович, биология фанлари доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм воҳаси оқиш капалаклари – Pieridae   оиласининг фаунасини ва турларни биоэкологик хусусиятларини аниқлаш, табиий ва агроценозлардаги аҳамиятини очиб бериш ҳамда табақаланган чора – тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм воҳасидаги табиий ва антропоген ландшафтлари оқиш капалаклари - Pieridae оиласининг фаунаси 21 турдан иборатлиги  ва 3 та кенжа оила (Pierinae, Dismorphiinae, Coliadinae), 8 та авлодга мансуб эканлиги аниқланган;
оқиш капалаклар 21 турининг таксономик тавсифи қабул қилинган систематика асосида очиб берилган;
илк бор Хоразм воҳаси фаунаси учун оқиш капалакларнинг 16 та тури, Ўзбекистон фаунаси учун эса, 6 та тури (Zegris eupheme Esp., Leptidea amurensis Mén., Leptidea sinapis L., Colias myrmidone Esp., Colias eurytheme Bois., Eurema xantochlora Kol) аниқланган;
оқиш капалак турларининг трофик алоқалари табиий ва маданий ўсимликлар билан боғлиқлиги ва уларнинг аҳамияти баҳоланган;
Pontia daplidice L., Colias hyale L., Colias myrmidone Esp. турларининг фенологияси очиб берилган; 
оқиш капалак қуртларининг озиқа ихтисослашиши кенглигига қараб гуруҳланиши Хоразм воҳаси учун уларнинг қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг зараркунандалари сифатида аниқланган;
оқиш капалакларнинг эстетик аҳамиятга эга гуруҳи аниқланган ва уларни муҳофаза қилиниши асосланган;
оқиш капалакларнинг зоогеографик вилоятлар бўйича тарқалиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хоразм воҳаси Pieridae оиласи - оқиш капалаклари биоэкологияси ва уларни сақлаш муаммолари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Хоразм воҳаси оқиш капалакларнинг 21 турининг тарқалиши бўйича таснифи ва уларнинг ГАТ хариталари Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2019 йил 28 январдаги  01/18-1-711-сон маълумотномаси). Натижада кам ва жуда кам тарқалган 13 тур оқиш капалаклари аниқланиб, популяцияларини сақлаб қолиш ва мухофаза қилиш имконини берган; 
Хоразм воҳасида тарқалган оқиш капалаклар оиласига мансуб 15 тур ва кенжа турларига мансуб 129 нусха ҳашарот намуналари Республикада етакчи бўлган “Зоология коллекцияси” ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республика Фанлар академиясининг 2019 йил 6 августдаги 4/1255-2186-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу коллекция намуналари Республикамизнинг турли ҳудудларида тарқалган оқиш капалакларнинг тур таркибини, фаунаси, экологияси ва ландшафтлар бўйича тақсимланишини аниқлашда, интерактив атлас тайёрлаш имконини берган;
Оқиш капалаклар заҳарли айрим турларининг биологияси экологияси ва заҳарининг таъсир механизмига оид маълумот ва хулосалар асосида “5140100-биология” бакалавриат таълим йўналиши бўйича “Зоология ва зоотоксинология асослари” ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган (Гувоҳнома, №32-034). Натижада бакалаврларнинг зоология ва энтомология соҳаларидаги билимларини бойитиш ва мустаҳкамлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish