Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Нигора Каримовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тузли стресс шароитида ўстирилган сафлор ва уч турдаги крамбе уруғларининг липидлари», 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/K136. 
Илмий раҳбар: Гусакова Светлана Дмитриевна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.27.06.2017.K.05.01. 
Расмий оппонентлар: Арипова Салимахон Фозиловна, кимё фанлари доктори, профессор; Бобоев Бахром Нуриллаевич, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёғли сафлор ва уч турдаги крамбе ўсимликлари уруғи липидлари, ёғ кислоталари таркибини ва туз стресси шароитида уларнинг ўзгаришларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Орол денгизи ҳудудидан келтирилган очиқ грунтда  ва иссиқхонада етиштирилган, турли шўрланиш даражасидаги сувлар билан суғорилган, Carthamus tinctorius L. (сафлор), Crambe abyssinica Hochst, C. amabilis L. ва C. kotschyana Boiss. ўсимликлари уруғларининг нейтрал, қутбли липидлари ва ёғ кислоталари ҳамда туз стресси таъсирида липидлар таркибидаги фарқлар ва уларнинг ўзгариши аниқланган;
шўрланган суғориш суви таъсири остида  липидларнинг миқдорий ўзгаришига кўра, нейтрал липидлар миқдори камайиши қутбли липидлар улуши ортиши ва ёғ кислоталарининг тўйинмаганлик йиғиндиси камайиши асосланган; 
грунт сафлори уруғининг липидларида махсус изомер транс-9, транс-11-линол кислотаси миқдори суғориш сувларининг шўрланиш даражаси ошиши билан ортиб бориши аниқланган, шу асосда уни сафлорнинг тузга кўникишида белги (маркер) сифатида қўллаш мумкинлиги исботланган.
сафлор ва уч турдаги крамбенинг ўртача даражада EC= 6,0 dS/m-1 шўрланган сув билан суғоришга мослашиши ва таркибида юқори миқдордаги ёғ, каротиноидлар, биологик фаол липофил бирикмалар ва тўйинмаган ёғ кислоталари (ω6- 18:2, 11-цис-20:1, 13-цис-22:1)  мавжуд яшовчан уруғларни бериши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тузли стресс шароитида ўстирилган сафлор ва уч турдаги крамбе уруғларининг липидлари биологик ва физиологик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
озиқ-овқат учун ўсимлик ёғини олиш усули бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтирога патент олинган (№IAP 04162, 2010 й). Натижада сафлор мойини олишнинг янги саноат усули ишлаб чиқилган бу юқори сифатли кислота сони кам озуқа мойини олиш ва саноат ускуналарининг иш унумдорлигини ошириш имконини берган;
йод сони кўрсаткичига қараб пахта ва сафлор мойлари 50:50 нисбатидаги аралашмасида сафлор мойи масса миқдорини ўлчаш қўлланмаси «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (Oʻz OʻU №416:2009). Мазкур техник шарт маҳсулотнинг сифати ва технологик жараённи назорат қилиш имконини берган;
Asteraceae ва Brassicaceae оиласи ўсимликларининг туз стрессига кўникиш жараёнида липидларнинг ролини таҳлил қилиш ва маълумотларни умумлаштиришда импакт-фактори юқори бўлган (IF, ResearchGate) илмий хорижий журналларда чоп этилган мақолаларда (Journal Citation Reports: Journal of Agronomy and Crop Science, 2015, Vol. 201, No 5, P.368 IF 2.57; Annals of Applied Biology, 2013, Vol. 163, No 2, P.170 IF 2.046; The Crop Journal, 2015, Vol. 3, No 1, P.57 IF 3.179; American Journal of Plant Sciences, 2015, Vol.6, No 07, P. 839, IF 3.719; Industrial Oil Crops,2016, Ch.7, P.195 ; Agronomy for Sustainable Development, 2016, 36:6, IF 4.263; Industrial Crops and Products, 2013, Vol.50, P.797, IF 4.191) фойдаланилган. Илмий натижалар асосида чоп этилган маълумотлар липидлар тузилишини аниқлаш, ёғ кислоталари ва липофил бирикмаларни идентификациялаш ҳамда ўсимлик липидлари бўйича илмий материалларни умумлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish