Sayt test rejimida ishlamoqda

Холназаров Баходир Азамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Крахмал сополимерлари асосида юқори бўкувчан гидрогеллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Т1283. 
Илмий раҳбар: Тўраев Хайит Худойназарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Термиз давлат университети, Тошкент кимё технология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти, PhD.29.12.2018.Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Бекназаров Хасан Сойибназарович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Аллабердиев Фарход Хамроевич, кимё фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: крахмал сополимерлари асосида табиий иқлим  ва тупроқ шароитларига мос бўлган, сув ва минерал ресурсларни тежовчи, самарали, юқори бўкувчан қишлоқ хўжалиги гидрогелларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
крахмалнинг винил мономерлари – акрил кислота, акриламид, акрилонитрил, N,N-метиленбисакриламид билан бентонит, каолин ва монтмориллонит минераллари иштирокида сополимерланишидан 6 та, глутар альдегид, лимон кислота ҳамда натрий карбоксиметилцеллюлоза билан сополимерланишидан 3 та янги гидрогеллар синтез қилинган; 
крахмалнинг винил мономерлари билан сополимерлари асосида синтез қилинган гирогелларнинг ишқориий гидролизланишидан полимер занжирда -ОН, -СООNa, -CONH2,  -COOH, -CONH, -COO- каби янги гидрофил гуруҳлар ҳосил бўлиши ҳисобига гидрогелларнинг сувни ютиш хоссаларининг яхшиланиши аниқланган; 
гидрогелларни ишлаб чиқариш жараёнида қўшилган бентонит, каолин, монтмориллонит минераллари гидрогелларнинг сув ютувчанлигини 25% га, сувни ушлаб туриш вақтини 20% га ошириш билан бирга гидрогелларнинг иссиқлик ва механик таъсирга чидамлилигини ошириши ҳамда таннархини пасайтириши аниқланган;
олинган гидрогеллар бўкувчанлиги эритмада NaCl, CaCl2, Na2SO4  ва бошқа тузларнинг концентрациялари ошиб бориши билан ионлар зичлигининг юқори бўлиши ҳисобига пасайганлиги аниқланган;
крахмал, акрил мономерлари, турли минерал ва боғловчи реагентлар асосида маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитларида самарали, юқори бўкувчан гидрогеллар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий хомашёлар асосида юқори бўквчан гидрогеллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
крахмал сополимерлари асосида гидрогеллар ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнлари «Навоийазот» АЖда истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил 6 августдаги 01/3-4760-сон маълумотномаси). Натижада қишлоқ хўжалиги учун самарали юқори бўкувчан гидрогеллар ишлаб чиқариш имконини берган; 
крахмал, винил мономерлари, турли хил минерал ва боғловчилар асосида олинган гидрогеллар Сурхондарё вилояти Термиз тумани, Дўстлик ҳудуди “Саидмурот олтин дала” фермер хўжалиги экин майдонларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 12 августдаги 02/022-1713-сон маълумотномаси). Натижада ҳосилдорликни 15–20%га ошириш ва сувни 20–25%га тежаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish