Sayt test rejimida ishlamoqda

Кенжаев Даврон Ражабовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Паст зичликка эга бўлган полиэтиленни маҳаллий хомашёлар асосида модификациялашнинг технологик жараёнини ишлаб чиқиш», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Т1388. 
Илмий раҳбар: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Термиз давлат университети, Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти, PhD.29.12.2018.T.78.01. 
Расмий оппонентлар: Файзуллаев Номурод Ибодуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Тожиев Панжи Жовлиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: композицион полимер материаллар ишлаб чиқаришда оксалат ва терефталат кислоталар ҳосилаларининг нанозаррачаларини ҳамда ёғоч материаллар учун таркибида фосфор, азот ва металл тутган олигомер антипиренларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий хомашёлар асосида мис (II), магний ва алюминий оксалатларининг нанозаррачалари синтез қилинган;
маҳаллий хомашёлар асосида мис (II), магний ва алюминий ва кобальт терефталатларининг нанозаррачалари синтез қилинган;
маҳаллий хомашёлар асосида таркибида фосфор, азот ва металл сақлаган – AA41, MA41, SA41, RA41, AA101, MA101, SA101, RA101 маркали антипирен олигомерлар синтез қилинган;
синтез қилинган нанозаррачаларнинг ўлчами рентгенфазавий анализ ва СЭМ усули ёрдамида аниқланган;
синтез қилинган нанозаррачаларнинг таркиби ва тузилиши ИҚ-спектроскопия, ДСК, СЭМ усуллари ёрдамида аниқланган;
мис (II), магний ва алюминий оксалатлар асосида полимер композит материаллари олинган ҳамда уларнинг хусусиятлари аниқланган;
AA41, MA41, SA41, RA41, AA101, MA101, SA101, RA101 маркали антипирен олигомерларининг ёнғинга чидамлилиги, антикоррозион ва физик-механик хусусиятлари аниқланган ҳамда янги турдаги антикоррозион қоплама таркиблари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий хомашёлар асосида нанокомпозит полиолефинлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
полимер композитлари олиш жарёнида синтез қилинган нанотўлдирувчилардан ОТ-Ф7-34 рақамли «Комплекс ҳосил қилувчи полифункционал ионитлар синтези ва улар ёрдамида баъзи d-металларни ажратишнинг назарий асослари» мавзусидаги лойиҳада экстрагент сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 декабрдаги 89-03-4678-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёлар асосида самарали ионитлар олиш имконини берган;
маиший полимер чиқиндилари асосида нанокомпозит полиолефинлар олиш технологияси «БиоТехноЭко» МЧЖ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш корхонасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 11 декабрдаги 02-02/8-1685-сон маълумотномаси). Натижада иккиламчи полиэтилен маҳсулотларидан олинган полимер нанокомпозитларни бирламчи полиэтилен маҳсулотлари ўрнида қўллаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish